December 4, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖ Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича "ISO 37001:2016" халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ва сифатни бошқариш масалалари нафақат республика корxоналари ва ташкилотлари, балки давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимояловчи молиявий ва назорат институтлари диққат марказида. Шу боис, мамлакат раҳбари томонидан иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги ташкилотларда xалқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш тизимини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармони ҳамда ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти ижросини таминлаш мақсадида "TÜV AUSTRIA" (Aвстрия) компаниясининг аудиторлари томонидан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ фаолияти "ISO 37001:2016" халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги юзасидан халқаро сертификатлаш аудити ўтказилди.

Натижаларга кўра, мажмуа фаолияти ва унда жорий этилган коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро талабларга мувофиқлиги тасдиқланди ҳамда "ISO 37001:2016" халқаро сертификатга эга бўлди.

Маълумот учун: ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” халқаро стандарти – коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратишга ва коррупция хавфини минималлаштиришга хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|