“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ва Ipoteka Bank OTP Group ўртасидаги стратегик ҳамкорлик — молиявий тизимни мустаҳкамлаш сари муҳим қадам!
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ томонидан корхонада молиявий барқарорликни таъминлаш, замонавий банк хизматларини жорий этиш ва бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида халқаро молия гуруҳи OTP Group таркибига кирувчи Ipoteka Bank OTP Group билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди.
- иш ҳақи тўловлари, валюта операциялари, савдони молиялаштириш ва пул оқимини бошқариш каби замонавий молиявий ечимлар жорий этилади;
- банкнинг технологик имкониятлари ва халқаро тажрибасидан фойдаланган ҳолда молиявий хатарларни бошқаришда янги ёндашувлар қўлланилади;
- ички молиявий жараёнлар янада самарали ташкил этилиб, ишлаб чиқариш фаолиятида иқтисодий барқарорлик таъминланади.
Бу ҳамкорлик "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ учун фақат банк хизматларидан фойдаланиш эмас, балки ишлаб чиқаришни молиялаштиришнинг янги босқичини бошлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва инновацион ривожланишга замин яратиш демакдир.
Мазкур келишув Ipoteka Bank OTP Group томонидан ҳам юксак баҳоланиб, Бошқарув Раиси Сандро Ртвеладзе қуйидагича таъкидлади:
“Биз ‘Шўртан газ кимё мажмуаси’ билан ҳамкорликни бошлаганимиздан мамнунмиз. Инновация ва барқарорликка асосланган ушбу келишув Ўзбекистон иқтисодиётининг узоқ муддатли ўсишига муносиб ҳисса қўшади.”
Корхонамиз молиявий барқарорлик ва технологик ёндашувларни бирлаштирган ҳолда, саноат соҳасида замонавий бошқарувнинг энг илғор амалиётини татбиқ этишда давом этади.