Шўртан газ кимё мажмуасига Миср Араб Республикаси “Коммунал ташкилотлар Бош касаба уюшмаси" делегацияси ташриф буюрди
Мажмуа Касаба уюшма қўмитаси фаолияти ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадидаМиср Араб Республикаси "Коммунал ташкилотлар Бош касаба уюшмаси” президенти Хешам Ахмед Фуад Ахмед бошчилигидаги делегация аъзолари Шўртан газ кимё мажмуасига ташриф буюрди.
Дастлаб, делегацияси аъзоларига Шўртан газ кимё мажмуаси фаолияти ҳамда йиллар давомида эришиб келинаётган ютуқлар ҳақида маълумотлар берилди ва жорий йилнинг 11 ноябръ куни Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси ва Миср Араб Республикаси “Коммунал ташкилотлар Бош касаба уюшмаси” ўртасида имзоланган меморандум асосида келажакда амалга ошириладиган ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида меҳмонларга Шўртан газ кимё мажмуаси маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, ташриф доирасида Миср Араб Республикаси “Коммунал ташкилотлар Бош касаба уюшмаси" вакиллари Шўртан газ кимё мажмуси тасарруфидаги Шаҳрисабз туманининг Мироқи шаҳарчасида, Шаҳрисабз тоғлари этагида жойлашган "Медсервис" соғломлаштириш маркази фаолияти ҳамда "Лочин" болалар дам олиш оромгоҳи билан ҳам яқиндан танишишди.