November 25, 2022

Шўртан газ кимё мажмуаси ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилаётган "Мини футбол-2022" чемпионати ўзининг якуний палласига кирди

Шўртан газ кимё мажмуасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, цехлараро жамоавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг бир қатор турлари бўйича доимий мусобақалар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, мажмуада 40 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида «Мини футбол-2022» чемпионатининг гуруҳ баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳ баҳслари якунига кўра "А" гуруҳдан "Ташқи сув таъминоти" цехи жамоаси 21 очко тўплаган ҳолда биринчи ўрин, "Полиэтилен ишлаб чиқариш" цехи жамоаси 16 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўрин, "Б" гуруҳда эса "Ички сув таъминоти" цехи жамоаси 17 очко билан биринчи ўрин, "Қаршитермопласт" цехи жамоаси 16 очко билан иккинчи ўрин билан ярим финал баҳсларига йўл олишди. Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой бўлган ярим финал учрашувлари якунига кўра натижалар қуйидагича кўриниш олди:

28 ноябрь куни Шўртан газ кимё мажмуаси тасарруфидаги ишчилар шаҳарчаси футбол майдонида ўтказилиши режалаштирилган финал баҳсларида қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашишади.

Мажмуамизнинг барча ишчи-ходимларини беллашувларни кузатишга ва жамоаларни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз!

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|