December 1, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖда "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 1-саралаш босқичи "J" гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди.

Ушбу беллашув, Ташқи сув таъминоти цехининг - "OKEAN", Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш хизматининг - "ALGORITM", Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг- "ENERGY" жамоалари ўртасида ўтказилди.

Ташқи сув таъминоти цехининг - "OKEAN" жамоаси
Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш хизматининг - "ALGORITM" жамоаси
Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг- "ENERGY" жамоаси

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра "ENERGY" жамоаси 7 балл билан беллашув ғолибига айланди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг 1 саралаш "J" гуруҳи беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашув давомида томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|