"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши бўйича ишчи-ходимлар билан учрашувлар ўтказилмоқда
Айни кунларда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг барча цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларида 2023-йилнинг 11 октябрида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025-йилларга мўлжаллаб тузилган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Учрашувларда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси, Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро назорати хизмати, Меҳнатни ташкиллаштириш ва иш ҳақи бўлими, Персонални бошқариш хизмати ва Бухгалтерия ҳисоби бўлимининг тегишли мутахассис ходимлари иштирок этмоқдалар.
Учрашувлар давомида ишчи-хизматчиларга 2023-2025 йиллар учун тасдиқланган жамоа шартномасининг 2023 йил якунлари бўйича бажарилган ишлар таҳлили ўқиб эшиттирилиб, мазкур жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги ишчи-хизматчилар томонидан билдирилган таклифлар тингланмоқда, берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилмоқда.
Шунингдек, меҳнат муносабатлари, иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқларини тартибга солишнинг янги нормалари, йиллик асосий таътилларни бериш тартиби, таътиллар жадвали тушунчаси ва мазмун-моҳияти юзасидан кўргазмали тақдимотлар ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, учрашувларда мажмуа цех, тармоқ, хизмат ва бўлинма ишчи-хизматчилари ўртасида одоб-ахлоқ қоидалари, иш ва ишдан ташқари вақтда амал қилишлари шарт бўлган касбий маданият ва хизмат этикасига оид маълумотлар берилмоқда.