Ёнғин хавфсизлиги ойлиги - огоҳликка чорлайди!
Жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ва унга тегишли барча объектларда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги - огоҳликка чорлайди!" мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, "Шўртан ГКМ" МЧЖ Саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси бошқармасининг соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси хизмати ҳамда ШГКМ ОБЁХТТЭБ инспекторлари ҳамкорликда мажмуанинг барча цех, хизмат, тармоқ ва бўлимларида ходимлар билан учрашувлар ташкил этилиб, ёнғинларнинг олдини олиш, хонадонларда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, ёнғин ўчириш машинаси ва жиҳозларининг ишлаш принципи, фавқулодда ёнғин содир бўлганда кўриладиган чоралар - бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида нафақат назарий билимлар берилмоқда балки кўргазмали қуроллар ёрдамида амалий дарслар ҳам ўтказилмоқда, мутахассислар томонидан ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилмоқда.
Маълумот учун, "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" нинг асосий мақсадлари:
- Аҳолининг ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш усуллари ҳақидаги хабардорлигини ошириш.
- Ёнғин чиққанда хавфсиз ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш.
- Ёнғинларни бартараф этишга тайёргарлик кўриш.
- Давлат органлари, жамоатчилик ва аҳолининг кучларини бирлаштирган ёнғинларни профилактика қилиш тизимини яратиш.
Ёнғин хавфсизлиги - бу фақат қоидалар эмас, балки ўзингиз, яқинларингиз ва жамият ҳақида ғамхўрлик қилишдир.
Ушбу ойликда фаол иштирок этишингизни сўраймиз!