“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда Республика ҳудудига кириб келаётган совуқ ҳаво оқими оқибатида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш мақсадида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология, хизмати марказининг хабарига кўра, жорий йилнинг 9-15 январь кунлари Респyблика ҳудудига Волга бўйи ҳамда Россия ва Европанинг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келаётганлиги сабабли Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари -27 градусгача пасайиши кутилаётганлиги муносабати билан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ташкил этилган Оператив штаб томонидан совуқ ҳаво туфайли юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга қарши тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Оператив штаб томонидан, мажмуага тегишли барча объектларда 24 соат давомида навбатчилик ташкил этилган бўлиб, ходимларни иш жойига ўз вақтида ва хавфсиз етказиб олиб бориш ва олиб келиш, технологик асбоб-ускуналар ва ижтимоий соҳа объектларини тўхтовсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда белгиланган режа кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, технологик қурилмаларни тўхтовсиз ишлашини таъминлаш мақсадида, мажмуадаги барча қурилма, ускуна ва жиҳозлар, назорат ўлчов асбоблари, алоқа коммуникациялари совуқ об-ҳаво шароитида ишлаши учун шай ҳолатга келтирилмоқда. Ҳаво йиғиш идишлари (Ресивер) ва қувурларида сув йиғилиб қолишини олдини олиш мақсадида доимий равишда шамоллатиш (продувка) ишлари олиб борилмоқда. Қурилмалардаги ускуна ва жиҳозларни таъмирлаш вақтида очилаётган изоляция қутилари ўз вақтида иссиқликни таъминлаш мақсадида ёпилмоқда. Ер усти ўт ўчириш гидрантларидаги ҳамда ўт ўчириш қувурларидаги қолдиқ сувлар музлаб қолишини олдини олиш мақсадида тўкиб чиқилмоқда. Қурилмалардаги ускуна ва жиҳозлар, назорат ўлчов асбоблари иситиш тизимларидаги буғ ва буғ-конденсат айланишлари доимий равишда текширилиб турилмоқда.
Корхона ҳудудидаги барча технологик қурилмаларда, ёнилғи сақлаш омборларида, ёнилғи қуйиш шахобчаларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда ҳолатларни тезда бартараф этиш мақсадида ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш пyнктлари шай ҳолатга келтирилган.
Ишлаб чиқариш объектларида олиб бориладиган барча ишлар ўрнатилган тартибда хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳавфсизлиги, газ, ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилиши юзасидан қатъий чоралар кўрилмоқда.
Олиб борилаётган ишлар юзасидан раҳбар ходимлар томонидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, ушбу чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва ходимлар саломатлигини асрашдан иборатдир.
Қуйида совуқ ҳаво оқими оқибатида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилган тайёргарлик ишлардан фотолавҳалар: