September 15, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасининг фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви Бухгалтерия хизмати ва таҳлили гуруҳининг - "Алгоритм", Механик таъмирлаш цехининг - "Усталар", Оқова сувларни тозалаш цехининг - "Зилол" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Бухгалтерия хизмати ва таҳлили гуруҳининг - "Алгоритм"
Механик таъмирлаш цехининг - "Усталар"
Оқова сувларни тозалаш цехининг - "Зилол"

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Оқова сувларни тозалаш цехининг - "Зилол" жамоаси 8 балл билан навбатдаги беллашув ғолибига айланишди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал шоусининг дастлабки беллашувининг энг яхши ўйинчиси сифатида Оқова сувларни тозалаш цехининг - "Зилол" жамоаси аъзоси Музаффар Ҳазратқулов эътироф этилди ва мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати