November 18

#Байроғим_фахрим челенжи ғолибларини эълон қиламиз!

Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан мажмуа ишчи-ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун ташкил этилган #Байроғим_фахрим челленжи ғолибларини эълон қиламиз!

Икки кун давом этган ушбу челленж мажмуа ишчи-ходимлари ва уларнинг фарзандлари ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Челленж давомида болажонларнинг байроғимиз ҳақидаги шеърлар ва қизиқарли маълумотларни ғурур ва ифтихор билан баён этишлари барчамизни бирдек қувонтирди!

Ушбу челленжда жами 55 нафар иштирокчилар иштирок этишиб, челленж давомида улар томонидан юборилган барча видеолавҳалар ташкилий гуруҳ томонидан @shgkm_uzb ва @sgcc_yi телеграм каналларига жойлаб борилди.

Ғолибларни аниқлаш борасида мажмуа маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ва ШГКМ Ёшлар бошланғич ташкилоти вакилларидан иборат ташкилий қўмита томонидан жуда кўп баҳс-мунозаралар бўлди ва якунда барча иштирокчилар ташкилий қўмита томонидан бир овоздан ғолиб деб топилди!

Ғолиблар мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланадилар!

Тақдирлаш маросими ўтказиладиган кун ва манзил қўшимча равишда эълон қилинади.

Барчангизга ғолиблик билан табриклаймиз! Яна бир бор барчангизни давлатимиз байроғи қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этамиз!

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|