"Шўртан ГКМ" МЧЖ Бошқарув аппаратида ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари барқарорлигини доимий таъминлаш масалаларига оид йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 23 март куни “Шўртан ГКМ” МЧЖнинг ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати, жорий йил май ойида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари барқарорлигини доимий таъминлаш борасидаги масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2023 йилнинг биринчи чораги учун белгилаб олинган ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати таҳлил қилинди ва мажмуада технологик қурилма ва ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда чораклик ва йиллик белгиланган барча режа кўрсаткичларни бажариш устувор вазифа эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш давомида мажмуада мавжуд Ҳукумат даражасида ечими кутилаётган, ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ муаммолар рўйхатини шакллантириш ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖга тақдим этиш белгилаб олинди.
2023 йил май ва октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
2023 йилнинг 28 март куни Мажмуада ўтказиладиган “Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқларига юқори даражада тайёргарлик кўриш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки ҳамда ёзги мавсумга тайёрлаш ишларининг бориши, мажмуанинг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан “Uzbekistan GTL” заводидан юқори босимли буғ, паст босимли буғ конденсати ва азот қувури линияларини тортиш лойиҳаси ҳамда “Uzbekistan GTL” заводидан “Bateman” ва “КМПО” СКСларини электр энергияси подстанциягача бўлган 30 км узунликдаги 35 кВ ҳаво электр тармоғининг қурилиши” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, кейинги босқичларини амалга оширишида юзага келаётган муаммо ва камчиликлар, уларнинг ечими ҳақида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, мажмуа кадрлар тизимида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Жумладан, “Шуртан яшил макон” МЧЖ директори лавозимида янги иш бошлаган Н.Бердиев йиғилганларга таништирилиб, “Шуртан яшил макон” МЧЖ директори лавозимида фаолият юритиб келган У.Нормуродов – мажмуа Бош энергетиги лавозимига, Бош энергетик Х.Нормуродов – Бош энергетик ўринбосари лавозимига тайинланганлиги маълум қилинди.