ШГКМ ишлаб чиқариш жараёнларига бир назар
Иссиқлик жараёнлари технологик қурилмаси ҳақида қисқача
Этилен қурилмасининг иссиқ секцияси (1100-зона) таркибига, хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш, дисперцияланган мойни (DOX) экстракциялаш, этаннинг пиролиз печлари бўлимлари киради.
Қурилма хом ашёни тайёрлаш, тўйинтириш учун сувни тайёрлаш, этанни пиролизга учратиш ва газларни ажратишдан олдин пиролиз газини тоблаш учун мўлжалланган. Ажратиб олинган этан қурилма учун хом ашё ҳисобланади. Пиролиз жараёнида, таркибида этилен ишлаб чиқариш учун зарур бўлган компонентлар мавжуд бўлган пиролиз гази олинади.
Битта печнинг хом ашё бўйича унумдорлиги:
Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газларини тоблаш қурилмасининг лойиҳаси
АВВ Lummus Global Gmbx (Гамбург ш., Германия) фирмасининг Германия бўлими томонидан ишлаб чиқилган, Шўртан газ-кимё мажмуасининг 10162-сонли лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.
Дисперцияланган мойни (DOX) экстракциялаш қурилмасининг лойиҳаси NATCO (АҚШ) компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Шўртан газ-кимё мажмуасининг
№ 10162 сонли лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.
Пиролиз печларининг лойиҳаси АВВ Lummus Heat Transfer (АҚШ) фирмаси томонидан ишлаб чиқилган.