August 8, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида ўз хизмат вазифасини бажаришда намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ишчи-ходимлар учун экотуризм ташкил этилди

"Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида мунтазам равишда бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, мажмуа касаба уюшма қўмитаси томонидан дам олиш кунлари Шаҳрисабз туманининг энг сўлим гўшаларидан бири саналган ва хушманзара табиати билан машҳур бўлган Ҳисор давлат қўриқхонаси таркибидаги тоғёнбағрига ташкил этилган экотуризм ҳам ишчи-ходимларда ўзгача таассурот қолдирди.

Бу каби тадбирлар, мажмуада фаолият олиб бораётган фидоий ходимларни маданий ҳордиқ чиқаришлари билан бир қаторда, ишчанлик кайфиятларини янада оширишга хизмат қилади.

Ўз навбатида, мажмуа ишчи-ходимларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, келгусида ҳам бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттириладиган бўлди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|