December 17, 2022

«ШЎРТАН ГАЗ КИМЁ МАЖМУАСИ» МЧЖ ВАКИЛЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВEРСИТEТИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

2022 йил 15 декабрь куни «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Бош директори Шухрат Асланов ҳамда мажмуа вакиллари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида университет раҳбарияти ва вакиллари билан, 2020 йилда имзоланган меморандум доирасида учрашув ўтказдилар. Дастлаб меҳмонлар университет фаолияти билан яқиндан таништирилди. Сўнг учрашув университетнинг Кимё факультетида давом эттирилиб, Кимё факультети декани, кимё фанлари доктори, профессор Шаҳноза Кадирова томонидан олиб борилди. Учрашувда Шухрат Асланов томонидан корхона фаолияти, корхонанинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси тўғрисида ҳамда корхонанинг илмий-техник муаммолари тўғрисида тақдимот қилинди. Тақдимотдан сўнг университетнинг кимёгар олимлари ҳам мажмуа вакиллари билан ўз фикр мулоҳазаларини ўртоқлашишди.

Учрашув сўнггида корхона муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган тадқиқотчиларга корхона томонидан тўлиқ шароит яратилиши, нефть ва газ кимёси, кимё йўналишидаги талабаларнинг амалиётини корхонада ўтказилишини давом эттириш, кимё факультетида корхона маблағлаштирилиши ҳисобидан нефть ва газ кимёсига мўлжалланган ўқув-илмий лаборатория ташкил этиш ва ҳамкорликда мақсадли магистратура қабулини йўлга қўйиш бўйича ўзаро дастлабки келишувлар амалга оширилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|