Стол тенниси бўйича “Ўзбекнефтгаз-2025” чемпионати: “Шўртан ГКМ” МЧЖ ходимлари совриндорлар сафида
“Ўзбекнефтгаз” АЖда ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва уларни оммавий спортга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт-соғломлаштириш мажмуасида стол тенниси бўйича “Ўзбекнефтгаз-2025” чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари (эркаклар ва аёллар) беллашиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Беллашувларда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, муносиб ютуқларга эришдилар. Хусусан:
🏓 Эркаклар ўртасида — Этилен ишлаб чиқариш цехи кузатувчиси Чоршанбиев Эсон Шавкатович 3-ўринни эгаллади.
🏓 Аёллар ўртасида — Оқова сувларни тозалаш цехи ходимаси Аминова Комила Дилмурод қизи 1-ўринни эгаллагани ҳолда мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. “Ўзбекнефтгаз-2025” чемпионати нафақат спорт муҳитида соғлом рақобатни кучайтирди, балки меҳнат жамоалари ўртасида дўстона ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ушбу ғалаба ва юқори натижалар билан ғолиб ҳамда совриндор бўлган ходимларимизни мажмуа маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ва кўп минг сонли жамоамиз номидан чин юракдан табриклаймиз! Уларнинг кейинги мусобақаларда бундан-да катта ютуқларга эришишларига тилакдошмиз.