November 11, 2021

Шўртан газ кимё мажмуасида Касаба уюшма қўмитасининг бир гуруҳ фаоллари тақдирланди

11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб, тадбирда мажмуа Касаба уюшма қўмитаси раиси Юнус Ботиров сўзга чиқиб касаба уюшма қўмитаси ходимлари ва фаоллари шунингдек, касаба уюшмаларини барча аъзоларини бугунги байрам билан табриклади ва ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Шунингдек, тадбирда мажмуа Касаба уюшма қўмитасининг бир гуруҳ ходим ва фаоллари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир давомида хушовоз санъаткорлар томонидан тақдим этилган гўзал куй-қўшиқлар, рақс дастурлари ва сўз усталарининг ҳажвий чиқишлари иштирокчиларга хушкайфият бағишлади.

Таъкидлаш жоизки, Шўртан газ кимё мажмуаси Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва уларни маънавий ҳордиқ чиқаришлари, шунингдек, ишчи-ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари, интеллектуал беллашувлар, маънавий-маданий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилаётганлиги ишчи-ходимларнинг ўз касбига фидойи бўлиб хизмат қилишларида муҳим аҳамиятга эга.

ФОТОЛАВҲАЛАР:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати