"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув аппарати мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назорат-ўрганиш ишлари олиб борилди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаментининг хизмат хатига асосан ҳамда Бошқарув раиси ўринбосари Р. Шеровнинг 2023 йил 17-февралдаги кўрсатмасига биноан "Ўзбекнефтгаз" АЖ га қарашли бошқарма ва заводларда углеводородларни қазиб чиқариш, ундаги ўз эҳтиёж ва йўқотилишлари сарф миқдорлари, меъёрий ҳужжатлари, йўриқнома ва баланс кўрсаткичларининг таҳлили, шунингдек энергия ресурслари ҳолатини назоратдан ўтказиш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув аппарати мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ушбу кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ да 20-23 - феврал кунлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув аппарати мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мажмуада ўз эҳтиёж ва йўқотилишлари сарф миқдорлари, меъёрий ҳужжатлари, йўриқнома ва баланс кўрсаткичларининг таҳлили, шунингдек энергия ресурслари ҳолати бўйича назорат-ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ишчи гуруҳ, мажмуанинг бир қанча бўлимлари, хусусан "Ишлаб чиқариш бўлими", "Интеграцион бошқарув хизмати", "Бош энергетик хизмати", "Метрология хизмати" мутахассислари билан ҳамкорликда умумзавод миқёсида ҳамда Қарши шаҳрида жойлашган «Қаршитермопласт» цехида қуйидаги беш йўналишларда ишлар олиб боришди:
1. Газни қайта ишлаш бўйича норматив ҳужжатлар;
2. Тайёр хом ашё маҳсулотларини сақлашга оид норматив ҳужжатлар;
3. Тайёр маҳсулотларни (полиэтилен, тозаланган газ, газ конденсати, суюлтирилган газ, олтингугурт, бутен-1, пропан ва ҳ. к.) сақлаш ва юклашга оид норматив ҳужжатлар;
4. Ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳамда юклаш жараёнларидаги йўқотишлар ва шахсий эҳтиёжларга ишлатишдаги норматив ҳужжатлар;
5. Ҳар бир кўрсаткични норматив ҳужжатларга тўғри келиши бўйича асосланган маълумотлар ўрганилиб таҳлил қилинди.
1. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш баланс кўрсаткичларини шакллантиришдаги норматив ҳужжатлар;
2. Йиллик, ойлик, кунлик баланс кўрсаткичларини бажарилиши бўйича асосланган маълумотлар;
3. Маҳсулотларнинг тақсимотини шакллантириш бўйича норматив ҳужжатлар;
4. Маҳсулотларни белгиланган тақсимотдан ташқари қандай ҳолатда ва қайси истеъмолчиларга сотилиши бўйича маълумотлар текширувдан ўтказилди.
1. Технологик чўкиш ва уни ҳисоблаш методикаси норматив ҳужжатлари;
2. Технологик чўкишнинг 2020-2022 йиллардаги таққослама жадвали кўздан кечирилди.
1. Мавжуд технологик регламентлар ҳолати, янги қурилиш ва модернизация бўлган технологик регламентлар ҳолати;
2. Технологик қурилмаларда технологик регламентларга амал қилиниши бўйича жойида мониторинг олиб бориш;
3. Технологик регламентларни аудит қилиш тартиби, масъул ходимлар ва технологик регламентларни текширилганлиги бўйича асосланган ҳужжатлар назоратдан ўтказилди.
1. «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси» АЖдан қабул қилинаётган ва «Ўзтрансгаз» АЖ, “UzGasTrade” АЖ, «Худудгазтаъминот» АЖга етказиб берилаётган табиий газ ҳисоблагичлари ҳолати, ишлаш принципи, қиёслаш ҳолатлари, барча норматив ҳужжатлари ўрганиб чиқилди.
Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлари натижасида, корхонада маҳсулотларни йўқотилишларига бўлган сарф меъёрларини назорат қилиб боришга ва меъёрлардан ортишига йўл қўймаслик бўйича мажмуанинг тегишли мутахассисларига тавсиялар берилди.