September 19

"Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси ўринбосари "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда амалга оширилиши режалаштирилган таъмирлаш ишларига тайёргарлик ҳолати билан танишди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари О.Темиров, "Шўртан ГКМ" МЧЖ да бўлиб, мажмуада амалга оширилиши режалаштирилган таъмирлаш ишлари, автоматлаштирилган бошқарув тизимини модернизация қилиш бўйича бажарилаётган ишлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда энергия тежамкорлик тадбири борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди.

Дастлаб, технологик жараёнларининг иш самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш ҳолати ҳамда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг алоҳида муҳим объектларининг барқарор ишлашини ҳамда куз-қиш мавсумида республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини углеводород хом ашёси ва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида мажмуада сентябрь-октябрь ойларида амалга ошириладиган жорий таъмирлаш ишларига тайёргарлиги ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, режали таъмирлаш ишлари доирасида мажмуадаги Honeywell автоматлаштирилган бошқарув тизимини модернизация қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар, жумладан модернизация ишларини амалга ошириш учун хизматлар ва бутловчи қисмларнинг хариди бўйича амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

Ўрганишлар давомида жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида “Шўртан ГКМ” МЧЖнинг фаолияти натижалари, ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати таҳлил қилиниб, соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш борасидаги амалга оширилган чора-тадбирлар ижроси назоратдан ўтказилди.

Бундан ташқари, мажмуада энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда энергия тежамкорлик тадбири бўйича амалга оширилган ишлар кўздан кечирилиб, Бошқарув раиси ўринбосари томонидан мажмуа раҳбарияти ва масъул ходимларга қўшимча топшириқлар берилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|