"Шўртан ГКМ" МЧЖ хавфсизлик бўйича республикада йилнинг энг илғор фуқаро муҳофазаси тузилмаси сифатида эътироф этилди
"Ўзбекистон Республикаси ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг танлов ўтказиш ва ғолибларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низомига асосан Республикадаги тоифаланган объектлар ўртасида алоҳида номинациялар бўйича танлов ўтказилди.
2024 йил 3 феврал куни ўтказилган навбатдаги танлов натижаларига кўра, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ республика бўйича “Ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги энг илғор Фуқаро муҳофазаси тузилмаси" номинацияси ғолиби деб топилди.
Ғолибларга кубок ва сертификатлар Ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг йиғилишида топширилди.
Таъкидлаш жоизки, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ томонидан хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш, мажмуада ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича алоҳида эътибор қаратилаётгани ўз самарасини бермоқда.
Бунинг натижаси сифатида ушбу эътирофни айтишимиз мумкин. Шунингдек, мажмуада меҳнат фаолиятини олиб бораётган барча раҳбар ходимлар, фуқаро муҳофазаси тузилмаси мутахассислари ва бутун жамоанинг ҳар томонлама ҳамжиҳатлиги ҳам бу муваффақиятнинг асосий омиллардан биридир.