ШГКМ ёш ҳисобчилари халқаро сертификат билан тақдирланди
Мамлакатимиз келажаги, истиқболли кадрлар захираси ва юқори интеллектга эга ходимларга боғлиқ! “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар кадрлар захирасини шакллантириш, уларнинг халқаро стандартлар даражасидаги билимларни эгаллашларига қаратилган чора-тадбирлар натижасида ташкилотлар фаолиятини жаҳон стандартларига мослаштириш борасидаги ишлар самарали ташкил этилмоқда.
Жумладан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг Бухгалтерия ҳисоби ва таҳлили гуруҳи ҳисобчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сонли "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиши бўйича қўшимча чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарорига асосан, “Finspect Advisory” ташкилоти мутахассислари томонидан Мажмуада ташкил этилган ўқув хоналарида МХҲС бўйича бошланғич таълим берилди ва таълим бериш жараёнида танлаб олинган ҳисобчилар билан «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)» сертификатларини қўлга киритиш учун чуқурлаштирилган дарслар олиб борилди.
Жорий йилнинг 10-июль куни "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)" сертификати учун бўлиб ўтган имтиҳонларга қатнашган жамиятимизнинг Молиявий ҳисоботни халқаро стандартлари гуруҳи ходимларидан икки нафар ёш мутахассисларимиз Ражабов Эркин Коржов ўғли ва Мухаммадиев Маъруф Абдувохидовичлар имтиҳондан муваффақиятли ўтиб , “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ўртасида энг илғор мутахассислар сифатида "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)" сертификатига эга бўлишди.