Шўртан газ кимё мажмуасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик танловининг саралаш босқичи 3-гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди
Мажмуа ишчи-ходимларини бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг саралаш босқичи 3-гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди.
Унда мажмуа тасарруфидаги: Қаршитермопласт цехининг "DINAMIT", Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "SHGKM СITY", Қўриқлаш хизматининг "КULGI POSTIDAGI PATRUL-KPP" жамоалари иштирок этишди.
Умумий 4 та шарт юзасидан жамоалар ўзларининг юмористик чиқишлари билан иштирок этиб, ўз билим, маҳорат, ҳозиржавоблик, интеллектуал салоҳиятларини белгиланган талаб меъёрларига риоя этгани ҳолда кўрсатиб бердилар.
Шартлар якунига кўра Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг"SHGKM СITY" жамоаси 3-гуруҳ беллашувларида энг юқори очко тўплаб ғолибликни қўлга киритгани ҳолда кейинги босқичга йўл олишган бўлса, Қаршитермопласт цехининг "DINAMIT" жамоаси иккинчи, Қўриқлаш хизматининг "КULGI POSTIDAGI PATRUL-KPP" жамоаси учинчи ўринга эгалик қилдилар.
"Қувноқлар ва зукколар" кўрик танловида қатнашган жамоа аъзоларига мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, беллашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида Уй-жойдан фойдаланиш хизмати ходмаси Сайфуллаева Дилдора эътироф этилди.
Маълумот ўрнида шуни айта оламизки, саралаш баҳсларининг сўнгги учрашуви Мажмуа таркибидаги Кўкаламзорлаштириш тармоғининг "KO'KALAM", Буғ-газ ҳаво таъминоти цехи+Ички сув таъминоти цехларининг бирлашган "ENERGI", Атроф муҳит муҳофазаси хизматининг "EKOLITE" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.