March 20

"Шўртан ГКМ" МЧЖ – амалиёт ва тажриба мактаби

Жорий йилнинг 18 март куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг "Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси" кафедраси 1-босқич талабалари учун "Ихтисосликка кириш" фани бўйича амалиёт дарслари ташкил этилди.

Машғулот аввалида талабалар умумзавод хавфсизлик йўриқномалари билан таништирилди. Шундан сўнг, мажмуанинг малакали мутахассислари томонидан корхонанинг ташкил этилишидан тортиб бугунги кунгача бўлган фаолияти, ундаги қурилмаларнинг техник тавсифи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва уларнинг турлари ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, Атроф муҳит муҳофазаси хизматининг экоаналитик лабораторияси ҳамда Оқова сувларни тозалаш цехида олиб борилаётган амалий жараёнлар билан яқиндан таништирилди.

Бундан ташқари, талабалар мажмуа ҳудудида "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида ҳам иштирок этдилар.

Бу каби амалий дарслар талабаларга назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш, соҳага оид билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|