Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг ярим финал босқичи беллашувлари бўлиб ўтди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг ярим финал босқичи беллашувлари ўтказилди.
Дастлабки ярим финал баҳсида Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг - "TRANSPORTCHILAR", "Эркатой" МТМнинг - "ERKATOY", Бухгалтерия ва таҳлили "ALGORITM" жамоалари;
Иккинчи ярим финал баҳсида Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг "UZCLEAR", Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматининг "ARISTOKRATLAR", Сх, СС, м ва АММ бошқармасининг "ABSOLYUT" жамоалари;
Учинчи ярим финал баҳсида Ёшлар иттифоқи ШГКМ БТнинг "SMART", Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR", Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизматининг "RAILWAY";
Сўнги ярим финал баҳсида эса Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг - "ENERGY", Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехининг "АVTOMATIKA", Этилен ишлаб чиқариш цехининг "ONEKS" жамоалари ўзаро беллашишди.
3 раунддан давом этган интеллектуал ўйинлар натижаларига кўра:
1 ўйинда Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг "TRANSPORTCHILAR" жамоаси 9 балл билан, 2 ўйинда Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг "UZCLEAR" жамоаси 5 балл билан, 3 ўйинда Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоаси 5 балл билан, 4 ўйинда эса Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг "ENERGY" жамоаси 5 балл билан финал беллашувига йўлланмани қўлга киритишди.
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган интеллектуал беллашувларда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоуси ярим финал баҳсларидан фотолавҳалар: