July 27, 2022

"Шўртан ГКМ": Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиалининг Шўртан газ кимё мажмуасида “Келажак лидерлари” клуби филиали ташкил этилди

Шўртан газ кимё мажмуасининг фаол ва ташаббускор ёшларни давлат фуқаролик хизматига қизиқтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ташкилий чораларни амалга ошириш, истиқболли кадрлар селекцияси орқали жойларда юқори малакали давлат фуқаролик хизматчилари қатлами ҳамда янги авлод кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қашқадарё вилояти бўлими ҳузурида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинш "Келажак лидерлари" клуби филиали ташкил этилди.

Бугун клуб филиалининг расман очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали раҳбари Жўраев Беҳзод Хонимқулович ва "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош директори Асланов Шуҳрат Чориевичлар иштирок этиб, клуб фаолияти, унинг аъзолари олдига қўйиладиган вазифалар борасида гапириб ўтишди.

Шунингдек, мажмуада турли вазифаларда хизмат қилаётган 20-35 ёшгача бўлган ходимлар орасида белгиланган тартибларда саралаб олинган 18 нафар "Келажак лидерлари"ни тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилиб, уларга келгуси фаолиятларига юксак ишонч билдирилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ матбуот хизмати