August 30, 2023

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари иштирокида "Шўртан ГКМ" МЧЖнинг 8 ойлик фаолияти сарҳисоби ҳамда келгуси режалар муҳокама қилинди

2023 йил 24 август куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари – О.Темиров иштирокида"Шўртан ГКМ" МЧЖнинг ўтган 8 ойлик фаолияти натижалари, ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати, соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш, октябрь ойида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари барқарорлигини доимий таъминлаш борасидаги масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда жорий йил октябрь ойида режалаштирилган мажмуанинг тўлиқ тўхтатиб таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш, таъминот ҳолати, мутахассисларнинг таъмирлаш ишларига шайлиги, шунингдек, ишлаб чиқариш цехларида амалга ошириладиган асосий таъмирлаш ишлари, жумладан, PA-6101А/B марказий қозонхона қурилмасини бошқарув тизими ва HIMA блокировка тизимларининг модернизация ишлари ҳамда эҳтиёт қисмлар билан таъминланганлик ҳолати бўйича ишлар муҳокама этилди.

Таъмирлаш ишларига тайёргарлик кўриш доирасида, харид қилиниши мўлжалланган жами 137 та позиция бўйича 80 фоиз ишлар якунланганлиги, таъмирлаш жараёнларига мажмуа мутахассисларининг тўлиқ шай эканлиги ва бошқа ташкилотлардан ҳам мутахассислар жалб этиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда модернизация ишлари доирасида амалга ошириладиган иш режалари бўйича батафсил маълумот берилди.

Газ-кимё йўналишида келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар – Диен углеводородлардан қўшимча суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш (гидрирлаш) лойиҳаси ва қайта ишлаш орқали бензолдан мажмуа эҳтиёжи учун циклогексан ишлаб чиқариш, қўшимча равишда малеин ангидрид ҳамда полистирол ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича маълумот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари О.Темиров таклиф этилаётган ҳар бир лойиҳага алоҳида тўхталиб, уларни амалга ошириш механизмлари ва рисклар бўйича ўз фикрларини билдирди.

Йиғилиш давомида келгyсида амалга ошириладиган ишлар кенгайтирилган тартибда муҳокама этилиб, Бошқарув раиси ўринбосари томонидан барча масъулларга берилган чора-тадбирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш борасида қуйидагича топшириқ ва кўрсатмалар берилди:

  • Мажмуада октябрь ойида режалаштирилган таъмирлаш ишларини қисқа муддатда ўтказиш, ишларни қатъий график асосида ташкиллаштириш, хусусан HIMA блокировка тизимини модернизация қилиш ишлари узоқ вақт талаб этишини инобатга олган ҳолда барча ташкилий ишларни амалга оширилиши;
  • Марказий қозонхона қурилмасини бошқарув тизимини модернизация қилиш ишларини навбат билан ҳар бир буғ қозони учун алоҳида ўтказиш ва бошқарув тизими модернизация килингандан сўнг тўлиқ тест қилиш, барча тест натижалари ижобий бўлгандан сўнг иккинчи буғ қозонида ишларни ташкиллаштириш;
  • Мажмуада амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар – янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, жумладан, мажмуа эҳтиёжи учун сарфланадиган кимёвий реагентларни маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш;
  • Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳаларни бирламчи маркетинг изланишларини ўтказиш, лицензиарлар билан бирламчи музокаралар ўтказиш ишлари “Uzbekistan GTL” заводи томонидан режалаштирилаётган истиқболли лойиҳаларнинг маркетинг изланишлари билан биргаликда “Uzbekistan GTL” заводи томонидан амалга ошириш.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|