February 25, 2023

"ШГКМ" футбол терма жамоаси "Ҳоким кубоги-2023" турнирида фахрли 2-ўринди эгаллади

Футбол бўйича Қашқадарё вилоят "Ҳоким кубоги-2023" турнири ўз якунига етди. 25 феврал куни Қарши Давлат Университети сунъий қопламали майдонида турнирининг финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда дастлаб 3-ўрин учун курашга киришган “Yunired” (Самарқанд) ва “Микрокредитбанк” (Тошкент) жамоалари ўртасидаги беллашувда, "Микрокредитбанк" жамоаси 2:4 ҳисобида ғалаба қозониб мусобақанинг 3-ўринини эгаллашди.

Бош соврин учун мажмуамиз терма жамоаси Ғузорнинг "Шўртан" ПФК жамоаси билан баҳс олиб борди. Кескин ва тенг курашларга бой бўлган учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланадиган бўлди. Қўшимча бўлимларда "Шўртан" ПФК жамоаси аъзоси Б.Сувонов томонидан киритилган ягона гол эвазига "Шўртан" ПФК жамоаси турнир ғолиби бўлди.

Турнир якунига кўра тақдирлаш маросимида вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Ш.Эгамбердиев, "Насаф" ПФК директори А.Юсупов, "Насаф" ПФК Бош мураббийи Р.Бердиев ва "Шўртан" ПФК Бош менежери Ш.Ярулинлар иштирок этишди ва турнир совриндорлари ва турли номинациялар ғолибларини диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлашди.

Маълумот учун, мажмуамиз терма жамоаси ҳимоячиси Шаҳзод Абдуваитов турнирнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди.

Қарши. 25.02.2023

“Шўртан” — "ШГКМ" 2:1

Голлар: М. Зоиров 55ʼ, Б. Сувонов 97ʼ, — Ф. Норпўлатов 63ʼ

Бош ҳакам: Комилжон Расулов. Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Лазиз Абдураупов. Захира ҳаками: Элнур Дониёров

“Шўртан” ПФК:

25. Шерзод Абдураимов, 3. Ҳожиакбар Юнусов, 19. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 21. Азамат Абдураимов, 97. Жамшид Қобулов, 30. Жасур Умаров, 27. Аброр Саримсоқов, 76, Сардор Теляков, 7. Бекзод Сувонов, 17. Жавоҳир Ҳасанов, 10. Муҳриддин Зоиров.

Захира: 1. Амир Лутфуллаев, 71. Суҳроб Эшбоев, 5. Жаҳон Ҳусанов, 9. Жаҳон Сафаров, 6. Шаҳбоз Нуриддинов, 20. Бобур Давлатов, 8. Зафар Полвонов, 11. Асадбек Самариддинов.

"ШГКМ" терма жамоаси:

1. Асадулло Полвонов, 5. Ахрор Ҳамраев, 18. Санжар Тўрақулов, 4. Шаҳзод Абдуваитов, 6. Элбек Отақулов, 15. Фаҳриддин Норпўлатов, 77. Аслиддин Лутфуллоев, 23. Фарҳод Намозов, 10. Элнур Жорияқулов, 7. Анвар Шомуродов, 11. Сайфулло Шермонов.

Захира: 12. Фурқат Равшанов, 13. Беҳруз Собиров, 8. Бахтиёр Бўриев, 3. Бунёд Исмоилов, 17. Алибек Давлатов, 2. Отабек Худойбердиев, 14. Шерали Жўраев, 20. Мавлон Абдуллаев.

Қизиқарли ўтган ва охирига қадар мухлисларни ҳаяжонда ушлаб турган ушбу турнирда янгитдан шаклланиб келаётган "ШГКМ" терма жамоаси Про лига, Биринчи лига вакиллари бўлган бир қатор тажрибали ва кучли рақибларни бирин-кетин мағлуб этгани ҳолда турнир финалига қадар етиб келгани ва турнирда фахрли 2-ўринни эгаллагани таҳсинга сазовордир.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг кўп минг сонли меҳнат жамоаси "ШГКМ" терма жамоаси футболчи ва мураббийларини ушбу ютуқ билан табриклагани ҳолда келгуси турнирлардаги иштирокларида омад ва зафарлар тилайди!

Турнир финал учрашуви ва тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|