August 15, 2020

ЁШЛАРНИНГ ФАРОВОН КЕЛАЖАГИ НИ ТАМИНЛАШ ИСЛОҲОТЛАР МАРКАЗИДА

Сўнги йилларда ёшларни хар томонлама қўллаб-қуватлаш хамда уларни ўткир зеҳнли ва кенг дунёқарашли қилиб тарбиялаш, билим қизиқишларини рўйобга чиқариш давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларида ёшлар масаласида алоҳида урғу берганликлари ва натижада ёшлар масалалари бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги ёшларга бўлган эътиборнинг халқаро масалага кўтарилганидан далолатдир.
Шу жиҳатдан Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат.
Ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллашмоқда.
Яратилаётган имкониятлардан фойдаланаётган билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бормоқда.
2020-йил 2-мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида “Ёшлар парламенти” ташкил этилиши мамлакатимиз ёшларга бўлган эътиборнинг яна бир намунасидир. Парламент ўзида 250 та ғайратли ёшларни бириктириб “Келажак сиёсатшунослари мактаби”ни яратди десак муболаға бўлмайди. Устоз-шогирт тизимида амалга ошириладиган ишлар ва бевосита қонун лоиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича орттирилган кўникмалар ўз мевасини бермай қолмайди. Зеро мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек “Ёшлар –келажак бунёдкори. Уларни тўғри тарбия топтириш фаровон келажакга замин яратади.
Ислоҳотлар халқаро форум ишига уланиб кетди. 11-12-августда бўлиб ўтган «Ёшлар 2020: Глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги Самарқанд веб-форуми нафақат Ўзбекистон балки, бутун дунё ёшларини бир йўлда бириктира олди ва ёшлар манфаатларини химоя қила оладиган халқаро хужжат “Ёшлар конвенсияси ни қабул қилиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилди.
Форумнинг якуний сессияларида халқаро экспертлар томонидан ёшларга инсон ҳуқуқларини ўқитиш, сиёсий майдонда уларнинг ўрнини ошириш ҳақида сўз юритди. Шунингдек, форум охирида экспертлар томонидан Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Самарқанд резолюцияси қабул қилинди. Иштирокчилар ёшларга инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш бўйича халқаро тажрибани таҳлил қилдилар. Мунозаралар асносида дунё ёшларининг инсон ҳуқуқлари борасидаги саводхонлигини ошириш зарурлиги таъкидланди. Айни йўналишда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Самарқанд резолюциясининг мақсади – дунё бўйича ёшларнинг эҳтиёжларини қондириш, ёшларнинг энг мақбул қизиқишлари, эркинликлари ва ҳуқуқлари кафолати ҳамда салоҳиятини мустаҳкамлаш учун халқаро, минтақавий ва миллий даражадаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришдан иборат.
Ёшлар юртимиз мустаҳкам тараққиётини ва барқарор ривожланишини таминлайдиган эзгу ислоҳотларнинг диққат марказида ва амалга ошириш механизмида иштирок бевосита этишдан фахрланади!
Шахзод Эгамбердиев.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хузуридаги “Ёшлар Парламенти” аъзоси. @deputat_egamberdiyev