Сўнги йилларда ёшларни хар томонлама қўллаб-қуватлаш хамда уларни ўткир зеҳнли ва кенг дунёқарашли қилиб тарбиялаш, билим қизиқишларини рўйобга чиқариш давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларида ёшлар масаласида алоҳида урғу берганликлари ва натижада ёшлар масалалари бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги ёшларга бўлган эътиборнинг халқаро масалага кўтарилганидан далолатдир. Шу жиҳатдан Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг...