January 15, 2021

Расмий Муносабат

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, 13-мавзе, 11 ва 13-уйлар оралиғидаги 0,20 гектар ер майдонига “DONIK HOUSE” МЧЖ томонидан кўп қаватли турар жой биносини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 4 февралдаги 121-сонли қарори қабул қилинган.

Давлат хизматлари агентлигининг маълумотига кўра “DONIK HOUSE” МЧЖнинг номи “VINCI BUILDINGS INC” МЧЖ га ўзгартирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан белгиланган ер майдонига “OBOD LOYIHA” МЧЖ томонидан кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан 31-1212/А-сонли хулосасига асосан қурилиш ишларига рухсат берилган.

Шунингдек, тасдиқланган лойиҳа “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” Давлат Унитар корхонасининг Тошкент шаҳар филиали томонидан 2019 йил 12 августда кўриб чиқилиб № К-976-сонли экспертиза ҳулосаси берилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда 2020 йил 11 декабрда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “VINCI BUILDINGS INC” МЧЖ ўртасида инвестиция шартномаси имзоланган бўлиб ушбу шартномага асосан
кўп қаватли турар жой биносини 2021 йил 1 декабрга қадар қуриб битказишга келишилган.

Ҳозирги кунда кўп қаватли уй-жой қурилиши аҳоли норозилигини келтириб чиқаётганлиги сабабли Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги томонидан қурилиш ишлари тўхтатилган.

RS: Қўшимча тарзда шуни маълум қиламизки туман ҳудудида қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер майдонини ажратиш ва қурилиши ишларини бошлашга рухсат бериш масаласи туман ҳокимлиги ваколатига кирмаслигини маълум қиламиз.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Матбуот хизмати