S
@shayxontohur
12 posts

Расмий Муносабат

Жорий йилнинг 8 феврал куни ижтимоий тармоқларда (Kun.uz расмий сайти орқали) “Каттаховуз” МФЙ ҳудуди “Жангох” жарлиги ёқасида жойлашган уйлар бугунги кунда ҳавф остида тураётгани, жарликда турли-хил маиший чиқиндилар ташланганлиги бўйича видеоролик ёритилди. Ушбу ҳолат тезкорлик билан туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди. Жарликда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан мунтазам равишда тозалаш ишлари амалга оширилишига қарамай ҳудуддаги хонадонлар томонидан чиқинди ва ахлат уюмларини ташлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунга қарамай, аҳоли томонидан йўлланган мурожаатдан сўнг Ободонлаштириш бошқармаси ва тегишли ташкилотлар масъул ходимлари томонидан ушбу жарликда ободонлаштириш, сувларни тозалаш...

Расмий Муносабат

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, 13-мавзе, 11 ва 13-уйлар оралиғидаги 0,20 гектар ер майдонига “DONIK HOUSE” МЧЖ томонидан кўп қаватли турар жой биносини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 4 февралдаги 121-сонли қарори қабул қилинган.

Расмий Муносабат

Шайхонтоҳур тумани, Гулираъно кўчаси, 17-а-уйда яшовчи фуқаро Б.Маметов 2017 йил 24 ноябрда туман ҳокимлигига ёзган аризасига асосан Сергели туманида қурилган имтиёзли уйлардан хонадон олиш учун 6132-тартиб рақам билан навбатга қўйилган.

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда “Давлат тили тўғрисида” ги (янги таҳрирдаги 1998 йил 21 декабрь 167-1-сон), “Реклама тўғрисида”ги ( 1998 йил 25 декабрь 723-1-сон) Қонунларнинг Шайхонтоҳур туманидаги ижросини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан туманда ўтказилган ўрганишлар натижаси муҳокама қилинди.

Давлат фойдасига солиқ қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди

Юртимизда коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан қатор зарурий молиявий ҳаражатлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга кўплаб тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритмаётганлиги сабабли солиқ тизимида юридик шаҳсларга ҳам муддатли имтиёзлар берилиши ўз-ўзидан давлат бюджетига тушумларнинг камайишига асос бўлади.

Қарздорнинг автотранспорт воситаси реализация қилиниб, сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчи банк фойдасига ўтказиб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтохур туман бўлими иш юритувига Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судининг 03.01.2020 йил кунги 4-1001-1912/26245-сонли ижро варақасига асосан қарздор “STONE DELIVER SERVIS” МЧЖдан ундирувчи “ZIRAAT BANK UZBEKISTAN” АЖ фойдасига 220.149.280 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 10.01.2020 йил куни келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритувини қўзғатиш юзасидан қарор қабул қилинган.

Расмий Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисидаги ПФ-5467-сон Фармони ижроси бўйича “Сархумдон” маҳалласи “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Юқорида қайд этилган Фармоннинг 8-банди иккинчи хатбошисида, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис шахобчаларини барпо этиш орқали янги иш ўринлари яратиш ва ахолини иш билан бандлигини ошириш чораларини кўриш белгиланган. Юқоридагиларга кўра “Сархумдон” маҳалласи учун ишлаб чиқилиши белгиланган бош режага мувофиқ, Шайхонтоҳур тумани “Сархумдон” маҳалласи, Қоратош кўчаси 2-уй орқа тарафида жойлашган бўш ер майдонига беш нафар тадбиркорга беш дона енгил турдаги савдо шахобчасини қуришга рухсат берилган.

Расмий Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисидаги ПФ-5467-сон Фармони ижроси бўйича “Сархумдон” маҳалласи “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Юқорида қайд этилган Фармоннинг 8- банди иккинчи хатбошисида, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис шахобчаларини барпо этиш орқали янги иш ўринлари яратиш ва ахолини иш билан бандлигини ошириш чораларини кўриш белгиланган. Юқоридагиларга кўра “Сархумдон” маҳалласи учун ишлаб чиқилиши белгиланган бош режага мувофиқ, Шайхонтоҳур тумани “Сархумдон” маҳалласи, Қоратош кўчаси 2-уй орқа тарафида жойлашган бўш ер майдонига беш нафар тадбиркорга беш дона енгил турдаги савдо шахобчасини қуришга рухсат берилган.

Шайхонтоҳур туман ҳокими Абдуқаххор Тухтаевнинг туман аҳолисига МУРОЖААТИ!

Хабарингиз бор, бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус пандемияси шиддат билан тарқалмоқда.

Шайхонтоҳур туман ҳокими Абдуқаххор Тухтаевнинг туман аҳолисига МУРОЖААТИ!

Хурматли юртдошлар, азиз тумандошлар!