August 20, 2020

Қарздорнинг автотранспорт воситаси реализация қилиниб, сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчи банк фойдасига ўтказиб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтохур туман бўлими иш юритувига Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судининг 03.01.2020 йил кунги 4-1001-1912/26245-сонли ижро варақасига асосан қарздор “STONE DELIVER SERVIS” МЧЖдан ундирувчи “ZIRAAT BANK UZBEKISTAN” АЖ фойдасига 220.149.280 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 10.01.2020 йил куни келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритувини қўзғатиш юзасидан қарор қабул қилинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “STONE DELIVER SERVIS” МЧЖ нинг гаровдаги автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилиниб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли бўлган ва гаровдаги “ЛАСЕТТИ” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, онлайн аукцион савдоси орқали сотувга қўйилган.

Жорий йилнинг 13 август куни аукцион орқали автотранспорт воситасининг сотувидан тушган 81.555.037 сўм пул маблағлари ундирувчи банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати ижроси қисман таъминланишига эришилди.

Ҳозирда қарздорнинг қолган автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Матбуот хизмати