August 20, 2020

Давлат фойдасига солиқ қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди

Юртимизда коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан қатор зарурий молиявий ҳаражатлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга кўплаб тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритмаётганлиги сабабли солиқ тизимида юридик шаҳсларга ҳам муддатли имтиёзлар берилиши ўз-ўзидан давлат бюджетига тушумларнинг камайишига асос бўлади.

Шунга кўра, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан давлат фойдасига ундирувларни жадаллаштириш асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.


Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтохур туман бўлими иш юритувига Шайхонтохур туман солиқ инспекциясининг 2020 йил
12 майдаги қарорига асосан қарздор “NG LAB” МЧЖ дан давлат фойдасига 171.532.365 сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 12.05.2020 йил куни келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритувини қўзғатиш юзасидан қарор қабул қилинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2020 йилнинг 14 август куни қарздор “NG LAB” МЧЖ дан давлат фойдасига 171.532.365 сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига кўра ижро ҳужжати амалда ижроси таъминланди.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Матбуот хизмати