February 13, 2021

Расмий Муносабат

Жорий йилнинг 8 феврал куни ижтимоий тармоқларда (Kun.uz расмий сайти орқали) “Каттаховуз” МФЙ ҳудуди “Жангох” жарлиги ёқасида жойлашган уйлар бугунги кунда ҳавф остида тураётгани, жарликда турли-хил маиший чиқиндилар ташланганлиги бўйича видеоролик ёритилди. Ушбу ҳолат тезкорлик билан туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди. Жарликда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан мунтазам равишда тозалаш ишлари амалга оширилишига қарамай ҳудуддаги хонадонлар томонидан чиқинди ва ахлат уюмларини ташлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунга қарамай, аҳоли томонидан йўлланган мурожаатдан сўнг Ободонлаштириш бошқармаси ва тегишли ташкилотлар масъул ходимлари томонидан ушбу жарликда ободонлаштириш, сувларни тозалаш, санитар-гигиеник профилактика ишлари олиб борилди ва чиқиндилар тўлиқ тозаланди. Шунингдек, аҳолига ушбу ҳудудни озода сақлаш, маиший чиқиндиларни жарликка ташламаслик бўйича сектор раҳбари ва масъул раҳбарлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳозирги кунда муаммоларни тўлиқ бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ишлар катта маблағ талаб этганлиги сабабли Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда муаммони ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Матбуот хизмати