September 25, 2020

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда “Давлат тили тўғрисида” ги (янги таҳрирдаги 1998 йил 21 декабрь 167-1-сон), “Реклама тўғрисида”ги ( 1998 йил 25 декабрь 723-1-сон) Қонунларнинг Шайхонтоҳур туманидаги ижросини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан туманда ўтказилган ўрганишлар натижаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман хокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Н. Қаюмованинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармонининг тумандаги ижросини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан, хусусан, ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасига оид ҳисоботи тингланди. Ўрганишлар мобайнида аниқланган Қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилмаслик ҳолатлари атрофлича муҳокама қилинди, бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Туман партия кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига давлат тилига оид масала киритишга келишиб олинди.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Матбуот хизмати