Парадокслар 1-қисм
Парадокс- бу ўз-ўзига қарама-қарши туюлган, лекин чуқурроқ ўйланганда маьноли ёки ҳақиқатни ўз ичига олган фикр ёки вазият. Кўринишидан икки фикр бир вақтнинг ўзида тўғри бўлиши мумкин эмас.
Баьзан парадоксларни ечимини топиш қийин бўлсада, янги билимларга йўл очади...
Қўйида 5 та асосий парадоксларни кўриб чиқамиз:
Тасаввур қилинг, сиз вақт машинасига эга бўлдингиз ва ўтмишга, масалан, 1930-йилларга саёҳат қилиш имкониятига эгасиз. Сизнинг бобонгиз ўша даврда ҳали ёш ва ҳали оила қурмаган. Сиз бирон сабабга кўра ёки тасодифан бобонгизни ўша вақтнинг ўзида ўлдириб қўйдингиз. Агар бобонгиз ўша пайтда вафот этса:
2. Унинг фарзандлари, шу жумладан, сизнинг отангиз ёки онангиз туғилмайди.
3. Сизнинг дунёга келишингизнинг имкони бўлмайди.
Аммо агар сиз туғилмаган бўлсангиз, қандай қилиб ўтмишга саёҳат қилиб бобонгизни ўлдиришингиз мумкин эди? Бу сабаб-натижа занжиридаги зиддиятни юзага келтиради ва шунинг учун "парадокс" деб аталади.
Бу парадокснинг асосий саволи шундан иборатки: вақт сабаб-натижа занжирини бузишга имкон берадими? Агар бундай занжир бузилса, бу воқеалар қандай ривожланади?
1. Сабаб-натижа қонуни: Ҳар бир натижанинг бир сабаби бор. Бобонгизнинг ўлими сабабли сизнинг туғилишингиз мумкин эмас, аммо сизнинг мавжудлигингиз ўша сабабнинг ўзига боғлиқ. Бу ўз-ўзидан қарама-қарши вазият.
2. Ўзгариб бўлмайдиган вақт назарияси: Бу назарияга кўра, вақтни ўзгартириш мумкин эмас. Агар сиз ўтмишга саёҳат қилсангиз ҳам, бобонгизни ўлдиришга уринасиз, бу уриниш барибир муваффақиятсиз тугайди. Масалан, қандайдир ҳолатлар сизга бобонгизни ўлдиришдан тўхтатади. Бу назария вақт ўз-ўзини ҳимоя қилади деган фикрга асосланади.
Илм-фан бу парадоксга турли йўллар билан жавоб беради:
1. Агар сиз ўтмишга саёҳат қилиб бобонгизни ўлдирсангиз, сиз бошқача бир воқеликни яратиб қўясиз. Бу воқелик сизнинг дунёга келишингиз билан боғлиқ эмас. Яъни, сиз ўзингизнинг асл дунёнингизда ҳеч нарсани ўзгартирмайсиз, балки янги бир "параллел олам" ҳосил қиласиз. Бу ҳолатда сабаб-натижа занжири бузилмайди, чунки сиз бошқа оламга таъсир қилган бўласиз.
2. Квант физикасида вақт ўзининг классик тасаввуримиздан фарқли хусусиятларга эга бўлиши мумкин. Масалан, вақт "иккиламчи" ёки "тўлқин" хусусиятларга эга деб ҳисобланади. Ушбу назария вақтни ўзгартириш ёки сабаб-натижа муносабатларини бузиш мумкин эмаслигини кўрсатади.
3. Сабабиятни сақлаш (Новиков назарияси):
Бу назарияга кўра, сиз ўтмишга саёҳат қилишингиз мумкин, лекин бобонгизни ўлдиришнинг иложи йўқ. Нима бўлганда ҳам вақт сабабиятни бузишга йўл қўймайди. Масалан, сиз бобонгизни ўлдирмоқчи бўлсангиз ҳам, қандайдир воқеалар сизнинг уринишларингизни доимий равишда тўхтатади. Бу, масалан, қурол ишламай қолиши ёки бошқа бир киши сизга халақит бериши каби ҳолатларни ўз ичига олади.
Агар технологиялар жуда ривожланса, ўз тарихларини такрорловчи виртуал дунёларни яратиш эҳтимоли юқори. Агар бу шундай бўлса, биз ҳақиқий коинотда яшаётганимиз эҳтимоли виртуал дунёда яшаётганимиздан камроқ бўлиши мумкин. Бу ўзимиз ва мавжудлигимиз ҳақидаги фундаментал саволни туғдиради.
1. Технологиянинг ривожланиши: Агар инсон ёки бошқа онгли мавжудотлар етарлича ривожланган технологияга эга бўлса, улар жуда аниқ ва реализмга эга виртуал оламлар яратиши мумкин.
2. Симуляцияларнинг кўплиги: Бундай технологияга эга бўлган цивилизация ўз тарихини ўрганиш ёки кўнгилочар мақсадлар учун жуда кўп сонли симуляциялар яратади.
3. Ҳақиқийлик эҳтимоли: Агар бундай симуляциялар жуда кўп бўлса, бизнинг мавжудлигимиз эҳтимоли ҳақиқий коинотда эмас, балки ушбу симуляциялардан бирида бўлиши эҳтимоли юқори бўлади.
Симуляция назариясини қўллаб-қувватловчи наъзи фикрлар:
Коинотнинг математик хусусияти: Физик қонунлар жуда аниқ ва математик формулалар билан ифодаланади. Баъзи олимлар буни «дастурлаш»нинг белгиси деб билишади.
Чекланган тезлик ва энергия: Ёруғлик тезлиги каби фундаментал чекловлар, коинотнинг «ишлаётган тизими»нинг чекланиши каби кўриниши мумкин.
Квант механикаси ва пикселлар: Квант даражасида моддалар «дискрет» ҳолатда мавжуд. Бу рақамли тизимдаги пикселларга ўхшайди.
Ғалати тасодифлар ва уйғунликлар: Коинотдаги баъзи ҳодисалар ёки ҳаётнинг пайдо бўлиши эҳтимоли шунчалик кичикки, бу нарсалар «дизайнланган»дек кўриниши мумкин.
Танқид ва қарши фикрлар:
1. Ҳақиқийлик муаммоси: Агар биз симуляцияда бўлсак ҳам, буни қандай қилиб исботлаймиз? Ҳақиқийликни аниқлашнинг ўзи имконсиз бўлиши мумкинми? Яъни биз ҳақиқат деб ўйлаган нарсаларимизнагина ҳақиқий деб билсак, биз учун стимуляциядаги барчаси ҳақиқийку?
2. Энергия масаласи: Бутун бир коинотни симуляция қилиш учун ақл бовар қилмас миқдорда энергия ва ҳисоблаш кучи керак бўлади. Бундай технология мавжуд бўлиши эҳтимолдан йироқ кўрилади.
3. Симуляция сабаб-мантиқий занжири: Агар биз симуляцияда яшасак, буни ишлаб чиққанлар ҳам бошқа симуляцияда яшашлари мумкин. Бу чексиз регресс масаласини келтириб чиқаради..
Симуляция қандай сезилиши мумкин?
Баъзи олимлар ва муаллифлар реал ҳаётда симуляцияга оид белгиларни излашни таклиф қилишади:
«Глитч»лар ёки хатолар: Реал ҳаётдаги ғалати, тушуниб бўлмайдиган ҳодисалар (масалан, дежа ву) симуляциядаги хатолар натижаси бўлиши мумкин.
Ягона кузатувчи эффектлари: Квант механикада кузатувчининг ўрни ҳодисаларга таъсир қилади. Бу симуляциянинг ишлаш механизми бўлиши эҳтимоли бор.
Максимал аниқлик чегараси: Агар биз технологик чегарага етганимизда, коинот ҳақидаги билимларимиз тўхтаб қолса, бу симуляциянинг техник чегараси бўлиши мумкин. Ёки умуман кундан кунга унга қўшимча билимлар қўшилиб борадими?
Зенон бу парадокс билан вақтни кичик лаҳзаларга бўлган ҳолда ҳаракатни қандай тушунишишни ўрганади. У шундай дейди:
Тасаввур қилинг, бир ўқ учиб бормоқда. Агар вақтни чексиз кичик лаҳзаларга ажратсак, ҳар бир аниқ лаҳзада ўқ ўзининг муайян жойида тинч ҳолатиини йўқотмайди. Агар ўқ ҳар бир аниқ лаҳзада ўз жойида «турган» бўлса, у аслида ҳаракат қилмаяпти?
Шундай экан, ўқ қандай қилиб ҳаракат қилади?
Асосий савол:
Ҳаракатни узлуксиз деб ҳисобласак, қандай қилиб уни «лаҳзаларда» тушунтира оламиз
Стреланинг парадокси ҳаракатни ва вақтни тушунишдаги икки асосий тушунчани очади:
1. Дискретлик: Агар вақт ҳар лаҳзага бўлинадиган бўлса, ўқ ҳар бир лаҳзада бир жойда бўлади, ва бу ҳаракатни имконсиз кўрсатади...
2. Узлуксизлик: Агар вақт узлуксиз жараён деб қаралса, ўқ лаҳзалар орасидаги ўзгариш туфайли ҳаракат қилади....
Ҳаракатни замонавий нуқтаи назардан тушунтиришда чексиз кичик миқдорлар ва дифференциал ҳисоблаш ёрдами билан масала ҳал қилинади.
Ўқнинг ҳаракатини вақтга нисбатан қараб, унинг тезлиги ва масофаси узлуксиз ўзгариш сифатида тушунтирилади.
1. Бирор шахс ёки жисм маълум бир масофани босиб ўтмоқчи бўлса, у аввало бу масофанинг ярмини босиб ўтиши керак.
2. Кейин қолган ярмининг яна ярмини босиб ўтиши керак.
3. Кейин қолган масофанинг ярмини, яна ярмини, ва ҳоказо.
4. Ҳар сафар масофа яна иккига бўлинади, ва жараён чексиз давом этади.
Бу шуни англатадики, одам ёки жисм ҳаракатни тугатиш учун чексиз кўп бўлинишлардан иборат жараённи тугаллаши керак. Аммо қандай қилиб бирор киши чексиз бўлинишни тугаллаши мумкин? Шу сабабли, Зеноннинг фикрича, бу чексиз бўлиниш ҳеч қачон якунланмайди ва ҳаракатни тугатиб бўлмайди.
Зенон парадоксининг замонавий физикадаги тушунтириши математикадан ташқарида, вақт ва ҳаракатнинг табиатига асосланади:
Чексиз вақт мавжуд эмас: Жисм йўлнинг кичик бўлакларини босиб ўтган сари, ҳар бир кейинги бўлак учун талаб қилинадиган вақт ҳам камаяди. Ушбу камайиш чексиз бўлсада, умумий вақтнинг йиғиндиси чеклидир.
2. Ҳаракатнинг узлуксизлиги: Ҳаракат узлуксиз жараён бўлгани учун, масофани қисмларга бўлиб кўриб чиқиш фақат назарий тушунтиришдир. Амалда, масофа ва вақтни бундай бўлакларга ажратиш жисмнинг ҳаракатини тўхтатиб қўймайди...
Зеноннинг бу ва бошқа парадокслари қадим замонларда ҳаракат ва вақтнинг моҳиятини тушунишда катта муаммо туғдирган. Гарчи ҳозир математика ва физика бу парадоксларни ҳал қилган бўлсада, улар чексизлик ва узлуксизлик тушунчаларини ўрганишга туртки бўлди. Шу сабабли, Зенон парадокслари математика, физика, ва фалсафада асосит аҳамиятга эга.
Зенон парадокси масофа ва вақтни чексиз бўлиш ҳақида гапирсада, тушунчалар чексиз кичик қисмаларнинг йиғиндиси ниҳоят бутун масофани ташкил қилади ва ҳаракат тўхтовсиз давом этади...
1. Коинотнинг чексиз эмаслиги:
Замонавий космологияга кўра, коинот чексиз эмас. У чегарасиз, лекин чекланган бўлиши мумкин (масалан, сферик юзадаги икки ўлчамли нуқталар каби).
Чекланган коинотда массалар бир-бирини тенглаштиради, шунинг учун чексиз тортишиш кучи пайдо бўлмайди.
2. Гравитацион тенглашув:
Нютон механикасида чексиз коинотнинг моделларида, жисмлар тортишиш кучлари бир-бирини тенглаштириши мумкин. Шу сабабли, чексиз тортишиш энергияси ўрнига мувозанат ҳолати юзага келади.
3. Умумий нисбийлик назарияси:
Нютоннинг гравитация назарияси коинотнинг катта масштаблари учун тўлиқ ишламайди. Эйнштейннинг умумий нисбийлик назариясига кўра, тортишиш кучлари жисмоний массаларнинг фазо-вақтни қандай эгишига боғлиқ. Бу, коинотда чексиз тортишиш кучининг олдини олади.
4. Коинотнинг кенгайиши:
Замонавий тадқиқотлар коинот доимий кенгайиб бораётганини кўрсатди. Гравитацион тортишиш чексиз энергия ҳосил қилмаслигининг сабаби, масофалар кенгайиб, жисмлар бир-биридан узоқлашиб боради. Бу жараён тортишиш кучини доимий равишда пасайтиради.