
Нафаси тиқилиб қолди. Ўша кун, тўғрироғи оқшом шундай бошланган эди. Қоронғи туннинг ичида қўлларини қаттиқ чалкаштириб, қизнинг юраги безовта урар эди. Оёғи тагида қора замин, кўз ўнгида эса фақат ғира-шира чироқ ёниқ турган хона. Нотаниш уйдек. Деразадан ўраётган майин шабада қизнинг юзини ўпар, юрагини эса борган сари ваҳима кучлироқ босарди.

Кўпчилик эсламаслиги мумкин, 1990 йилги мавсум, собиқ иттифоқ 2-лига Шарқий зонасидаги охирги турларини Находканинг “Океан” жамоаси Фарғонада ўтказган. Дастлаб Қўқонда “Автомобилчи”, кейин Фарғонада “Нефтчи” билан. Лига ўртамиёнаси қўқонликлар учун ҳам, ниҳоят тарихда биринчи маротаба 1-лига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритган “Нефтчи” учун ҳам бу ўйин шунчаки, аҳамиятсиз бўлиши мумкин эди. Аммо юртимизнинг яна бир жамоаси “Навбаҳор” бор эди. Наманганликлар “Океан”дан уч очко кам жамғаришган ва охирги икки турда ўз майдонларида рақибларни қабул қилишарди. У пайтларда ғалаба учун икки очко берилишини ҳисобга олсак, “Океан” ҳар иккала ўйинда ҳам ютқазиши шарт. Находка жамоаси водийдан қуруқ қайтган ва “Навбаҳор” 1-лигада...
Жаҳонгирнинг ўн тўққиз ёшга тўлган куни. Қулф калитини олиб, уйнинг темир эшигини қўлида айлантирганида, ўзини катталар дунёсига қадам қўйгандек ҳис қилди. Ота-онаси қувончли кўзлар билан қарашарди, гўё ўғилларига ҳаётдаги энг катта совғани бергандек.

Болалигимдан тушлар мени ўзига тортган. Улар нафақат кечаси кўриладиган тасодифий саҳналар, балки одамни ичидаги сирли оламининг акси ҳисобланади. Йиллар давомида тушлар – онг, ҳиссиётлар, истаклар ва қўрқувлар тилида инсон билан гаплашади. Улар баьзида хиралашган манзара, баьзида эса оҳангдор воқеалар сифатида намоён бўлади. У ерда вақт қоидалар билан эмас, ҳис-туйғулар билан ҳаракат қилади. Аслида ҳам одамлар бутун умрларидан кўпроқ вақтни тушда ўтқизар эканлар қандай қилиб буни энг асосий мавзу сифатида қабул қилишмасин? Сизни энг чуқур онг остидаги ўйларингизни ҳам худди фильм кадридек кўрсата оладиган ҳодиса албатта энг яхшиси ва катта эьтиборга лойиқ. Агар, биз фақат ухлаш орқали ўзимиз хоҳлаганча реалликни ярата олар эканмиз...

Ҳа, бу энг севимли мавзу! Кайфият, вазият қандай бўлишига қарамасдан ман "ҳа" жавобини бера оладиган ягона жанр...

Парадокс- бу ўз-ўзига қарама-қарши туюлган, лекин чуқурроқ ўйланганда маьноли ёки ҳақиқатни ўз ичига олган фикр ёки вазият. Кўринишидан икки фикр бир вақтнинг ўзида тўғри бўлиши мумкин эмас.

Детектив Агата Кристининг асарлари бошқаларидан турли хил сабабларга кўра ажралиб туради: сюжетнинг қийинлиги, чалкашлиги, сиз бурнингиз учида содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олиб топишингиз керак бўлган жавобни топа олмаслигингиз... Шуларга қарамай Агата асарларини анча оддий, содда ёзган. Персонажларни ва вазиятни яхши очиб беришига қарамай жимжимадор сўзлардан фойдаланмаслиги ўқувчига анча қулайлик беради.