March 14

Нега Амир Хон кўпроқ эьтироф этилиши керак?

Болливуд, ҳинд кино саноати дейилганида шубҳасиз биринчи бўлиб 1965-йилнинг учта “Хон”и кўз олдимизга келади. Уччаласининг ҳам маьлум бир маьнода киноларда алоҳида вазифалари бордек. Шохрух Хонни чиройли сўзлар, романтика, жавобсиз севги кўринишидаги образларда кўрсак, Салмон Хонни охирги вақтлари деярли жангари фильмларда кўряпмиз. Хўш, Амир Хонни қандай сабаблар бу иккала Хондан, ёки деярли кўп болливуд актёрларидан ажратиб туради?

Амирни кинога қадам қўйиши бошқалардек унчалик ҳам қизиқарли ҳикоя эмас, дадаси режиссёр ва продюссер Тахир Хуссейн ва амакиси Носир Хуссейнлар ҳам кино соҳасида бўлгани сабабли болалигидан шу сферада катта бўлган. Табиийки биринчи фильмини ҳам 8 ёшида амакиси суратга олган “Шеригингизни топинг”(Yaadon ki barat 1973) киносида Ратан исмли қаҳрамоннинг болалик чоғларини ўнаган. Унга катта машҳурликни олиб келган киноси “Ҳукм/Муҳаббатнинг мангу қўшиғи” (Qayamat se qayamat tak 1988) ҳам бегона қўлдан эмас, амакиваччаси Мансур Хоннинг иши ҳисобланади, суратга олиш ишлари 1986 йилда, 21 ёшида бошланган. Аммо, афсуски Жуҳи Чавлани севиб қолишга улгурмасидан Рина Даттага уйланиб олган вақти эди). Баьзи жойларда айтилишича Амир Хон юлдузликка эришмасидан олдин “уйланган” образини олишини сабаби, кўп миш-мишлардан ўзини ҳимоя қилиб олиш эди, зеро деярли ҳамма юлдузлар ҳафтасига жуфтини алмаштириб юрган даврлар бўлганда. Биографияси ҳақидаги қисмни деярли барча сайтлардан топиш мумкин шу сабабдан ҳам буни тугатиб турамиз, қизиқ ҳам эмас.

Фильм танлаш процесси

Мана шу болливуддаги ёрқин юлдузлар ичида энг кам кинематографияга эга актёр Амир Хон ҳисобланади(жами продюссер,режиссёр,актёрларни ҳам қўшса 79та). Шу билан бирга бошқалардан кўра кўпроқ фильмлари тилга олинадиган ҳам, менимча. У “Сонга эмас сифатга” деган қонун асосида яшайди. Амирнинг таькидлашича, нимагадир эришганингиздан сўнгги қарорларингизда ўзингиз бўлмайсиз, яьники хурсандчиликда қилинган ҳаракатларингиз фақат ўзингизга берилган ортиқча баҳолардан келиб чиқади холос, шу сабабдан ҳам кейинги ҳаракатларда фақатгина такаббурона вазиятларни келтириб чиқарасиз. Нимадир дейилганида эса “мен мана шу нарсага эришиб қўйганман, ҳаммаси мен айтган қоида бўйича бўлиши лозим” дейишдан бошқасига ярамайсиз. Натижада эса, энг яхшиси бўлиш тугул, минимум мукофотни ҳам қўлга кирита олмайсиз, деб ўйлайди. Гап шундаки, Амир Хон дебут фильми “Муҳаббатнинг мангу қўшиғи” учун олган “Энг яхши дебут актёр” номинациясидан сўнг бир неча йил шу таьсирида юриб, кўп хато ролларни танлаб қўйган. Ва мана шу карераси бошидаги хатоси унга бутун умрлик “кино танлашдаги дид”ни тақдим қилган. "Hum Hain rahi pyar ke" 1993 ўзи сценаристлик қилган киносидан бошлаб, деярли хатолар қилмаган. Ҳозирги вақтга келиб эса, у ҳеч қачон бирор нарсага эришганидан сўнг 7-8 ой деярли бир йилгача бошқа “бўлмағур” ишларни танлаб қўйишдан чекинади, иш устида ўтириб ўйлаб кўради. Фақат “Амир Хонманку шунчаки мен ўйнаганим учун кўришади” деб эмас, балки уни омма олдидаги исмини оқлайдиган фильмларга розилигини беради.

Экспериментал фильмлар

Амир Хон диалогларни аудиаторияга чайнаб солиб қўядиган, ҳикояни эса тушунилиш учун майдалайдиган фильмлардан ташқари ҳам “Inception”дек киноларни олишга қодир бўла оладими?

Унинг фикрича Голливуд ундан ташқари дунёдаги барча қолган жойлардан анча олдинда бўлган саноат ҳисобланади, ҳикояларни айтиб бериш қобилияти бўйича, деярли қолипдан чиққан мавзуларни ҳам танлаш имкониятидаги эркинлик бўйича, тасаввур қилиш қийин бўлган мавзуларни ҳам, туш ичида туш ичидаги туш... Мана шуларни биринчи ўзи тушуниб кейин эса буларни одамлар билан боғлашда, одамларни ишонтиришда албатта голливуд анча устун. Улар шунчаки тасаввур қилган ихтиёрий нарсани кино қила олишлари мумкин. Аммо болливудда биринчи бўлиб тасаввур қилиб бўлмайдиган нарсаларни тасаввур қилиш учун эркинлик керак, шундан кейингина уни қилишга ҳаракат қилиб етиб олишлари мумкин. Аммо, Амир Хон таькидлашича уларнинг асосий вазифаси маҳаллий аҳоли учун кино яратиш, бутун дунёга тарқатиш учун эмас. Ва айтиш керакки, Голливудда ҳам даражаси пасайтирилган кинолар мавжуд. Энг асосий вазифа уни аудиаторияга истеьмол қилдириш.

2000-йиллардан кейинги болливудни тепадаги поғонага олиб чиқаётган, ҳинд киноларни ҳам “титапоя” қилиб сал олдинроққа олиб бориб қўйётган режиссёр Ражкумар Хирани бўлса, актёр Амир Хон. Уларнинг фильмлари кўпинча экспериментал ғоя, ижтимоий танқид ва кучлироқ ҳикоя айтиш устига қурилган. Айнан шу давр ичида сифатли лойиҳаларни танлаши ҳам кучайганди. Асрнинг бошидаги “Лаган” (тариҳий спорт драмаси, Британия мустамлакаси даврида крикет орқали қарши чиқиш ҳақида) киноси Оскар номзодлар сафига қўшилди. Ундан сўнг эса “Ердаги юлдузчалар”, “3 савдойи”, “ПиКей”, “Дангал” киноларидек формуладан чиққан таьлим тизими, диний стереотиплар, болалар психологияси ҳақидаги танқидий фильмларни суратга олди.

"Амир Хон" деган образнинг ўзгачалиги шундаки, у ҳеч қачон қайсидир бир йўналишдаги образлар билан боғлиқ ҳолда гавдаланмаган. Унинг роллари хилма-хил, ҳаммасини бир биридан ажратиб олиш жуда осон. Хоҳласа семириб, хоҳласа озиб ўйнайди. Бекорга уни "Мистер Перфекционист" деб аташмайди ҳамда. Буни Амир Хон продакшн инстаграмига қўйган фестивалдаги постер билан тушуниш мумкин:

Нафақат ролларидаги ички кечинмалар балки ҳар доим ташқи кўринишдаги деталлар ҳам ўзгарган ҳолатда намоён бўлган. Постердаги образларни қайси кинодан эканини топиш учун фанат бўлиши шарт ҳам эмас-а?

Амирнинг образларига кириши учун кўп нарса қилган актёр деб ҳисоблайман: бутун Ҳиндистонда энг кўп дародам қилган кинолар рўйхатининг биринчи ўринида турадиган “Дангал” киноси. “Aamir Khan Production”(1999 йил очилган) гаа тегишли(продакшннинг биринчи фильми эса “Лаган” бўлганди). Бу фильм билан боғлиқлик ҳаёлга келганида Амир Хонни Болливуднинг Кристиан Бейли деб аташ мумкин. Сабаби шундаки, Амир 2 соатли “Дангал” учун иккита босқичдаги кўринишни намойиш этган: бири семиз бўлса, иккинчиси формадаги спортчи. Мана шу жойда айтиб ўтиш керакки, у семиз бўлиб юриб кейин кино учун озимаган, семириш ҳам фильм талабининг бир қисми бўлган. Кўпчилик ўйлаганидек у “ўзини ташлаб қўйган“ актёрлар сафида турмайди. У биринчи бўлиб, 70кгдан 97кггача чиқди, ва бу фақатгина бир неча ойлик муддатни ташкил қилганди. Курашчи ролини ўйнаш учун эса Амир калорияси паст пархез таомларига ўтган ва қатьий диета режаси ҳамда махсус жисмоний машғулотлар дастурига риоя қилган. Мушак массасини ошириш ва ёғ йўқотиш учун кунига 6 соатгача жисмоний фаоллигини оширган. Ортиқча вазндан қутулиш учун велосипедда юриш, тоғ саёхати, теннис каби спортларни кунлик режимига солиб қўйган. Тана мувозанатини сақлаш ва тиклаш учун эса кунига 1012 соат ухлаган... Бундан ташқари ҳам “Гхулам” киносидаги поездга қарама-қарши юриш саҳнасида у ўзи уддалайман деб 1.3 секунтни ўтқизиб юборган, ўлиши мумкин ҳам эди, бу саҳна эса 44 филмфейр тақдимотида энг яхши саҳна сифатида қолган, Аамир эса уни олишдан бош тортган. Кўп тадбирларга бормаслигини сабаби қилиб эса, у ўзини оммага намойиш қилишни ёқтирмаслиги, дейди. Лаган учун қулоғини тештирган, Ража Хиндустани учун бир литр водка ичган, ПиКей учун эса 10.000 тача паан ўсимлигини еган (қаҳрамони фақат шу билан овқатланарди).

У деярли ҳамма актриссалар билан максимал 2тадан кино ўйнаганига қарамай, экрандаги энг яхши партнёри Жухи Чавла билан(камеоларни ҳам қўшса) 8 марта рол ижро этган...Awww my shailaaa(балки ишқ фильмларидан кейин урушиб қолишмаганида ҳалиям кўзим қувнаб юрган бўлармиди):

1.Муҳаббатнинг мангу қўшиғи (qayamat se qayamat tak 1988)

2.Севги, севги, севги (love, love, love 1989)

3.Сен меникисан (tum mere ho 1990)

4.Бойлик учун кураш (daulat ki jung 1991)

5.Муҳаббат йўллари (hum hain rahi pyaar ke 1993)

6.Ваҳима (aatank hi aatank 1995)

7.Ишқ 1997

8.Миллионер келин (andaz apna apna 1994 (камео))

Амир бир пайтлар Британия босиб олгани сабабидан интервюларда инглизча гапиришни хоҳламайди, рафиқаси бўлган вақтида унга хиёнат қилиб кўрмайди, ундан ташқари эса аноним хайриялар қилиб туради...Хуллас, яхши одам)