Top 10 ta Agata Kristi asarlari
Детектив Агата Кристининг асарлари бошқаларидан турли хил сабабларга кўра ажралиб туради: сюжетнинг қийинлиги, чалкашлиги, сиз бурнингиз учида содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олиб топишингиз керак бўлган жавобни топа олмаслигингиз... Шуларга қарамай Агата асарларини анча оддий, содда ёзган. Персонажларни ва вазиятни яхши очиб беришига қарамай жимжимадор сўзлардан фойдаланмаслиги ўқувчига анча қулайлик беради.
Агатанинг асарларига энг яхши таьриф:
-Яна топа олмадим, лекин топишим керак эди!!!
Қуйида мен учун унинг топ 10 та асарини ёзаман:
Ушбу романи энг машхур асарларидан бири бўлиб, бир-бирига бегона бўлган ўнта киши сирли таклиф асосида Негро оролига таклиф этилади. Уларнинг ҳар бири ўз сирли ўтмишларига эга ва навбатма-навбат ўлимга дуч келишади. Сирли муҳит, шубҳалар ва қизиқарли сюжет билан ўқувчини бир ўтирганда тугатиб қўйишига сабаб бўла олади.
Бу асари шубҳасиз ажойиб сюжет қурилиши ва характерларининг очиб берилиши билан машхур. Бу китоб ғояси Агатага шарқий экспрессда кетаётган вақти келган экан. Воқеа шу поездда бўлади, бу қотилликда эса ихтиёрий одам ҳам гумондор бўлиши мумкин.
Ҳа, бу ўз жанри бўйича энг зўри! Бу "бошқа йўлдан адаштириб, охирида сизни умуман нотўғри кетаётгангизни айтадиган, сўнг сизни плотни бошидан бошлаб ўйлашга, таҳлил қилишга мажбур қиладиган, финалда сизни лол қолдирадиган" асарларнинг энг яхши варианти. Сюжет албатта ҳар доимгидек оддий, шунчаки Рожер Экройднинг ўлими, халос.
Пуаронинг сўнгги иши... Асар капитан Артур Гастингс нуқтаи назаридан ҳикоя қилинади. Пуаронинг ўлимидан сўнг, у хат олади, Эркюл Пуаро ўз хатида охирги иши ва идеал қотил ҳақида ҳамма нарсани баён қилади. Шунингдек, ўз ўлими сабабларини тушунтириб, Гастингс хотиржам яшашини ва ҳеч нарсада ўзини айбламасликни хоҳлайди.
Топқирлик, ақл-заковати билан жиноятларни полициядан аввал фош қиладиган мисс Марпл ҳақида навбатдаги ҳикоя. Роман ихчамлиги билан ўқувчини зериктирмайди.
Бир куни эрталаб полковник Бантрининг ётоқхонасига оқсоч ваҳима билар кириб кутубхонада жасад ётганини маьлум қилади. Нотаниш малласоч қиз тунда кутубхонада бўғиб ўлдириб кетилган. Эри полиция чақираркан, хотини мисс Марплга югиради...
Бу Агатанинг энг машҳур романларидан бири бўлиб, асосий қаҳрамонлари Пуаро, капитан Гастингс ва инспектор Жепп. Пуаро хатлар воситасида ўйин бошлаган жиноятчининг изига тушади, унинг имзосида атига учта илк ҳарф мавжуд: А, B, C. Демак, қотил номлари алифбо тартибида жойлашган ҳарфлар билан бошланадиган жойларда қотиллик содир этишни режалаштирган...
-Менга тақдим этиладиган бу ёлғонлар ҳақиқат сингари фойдали эканлигини энди тушундингизми, дўстим?- сўради Пуаро.
-Хўш, сизга ҳамма ёлғон гапирдими?-сўради Питер Лорд.
-О, ҳа!-бош ирғади Эркюл Пуаро.-Англаганингиздек, бунга ҳамманинг сабаблари бор эди. Аммо ҳақиқатни айтиши шарт бўлган бир одам, табиатан жуда нозик ва ниҳоятда ростгўй одам, айнан у мени ҳаммадан кўпроқ довдиратиб қўйди!
Мисрда Чарльз Хейуорд бой олигарх Аристид Леонидис билан танишади. Икки йилдан сўнг Чарльз Софиянинг қўлини сўраб унинг ёнига боради. Бироқ Софиянинг оиласида бу вақтда фожиа юз берган бўлиб, унинг буваси ўлдирилган эди.
Ёш ва бой меросхўр Линнет Риджвей янги турмуш қуриб, асал ойини Нил дарёсидаги кема сайрида ўтказмоқда. Бироқ, унинг янги ҳаёти бахтга тўла эмас: турмуш ўртоғининг собиқ қизни ва Линнетнинг яқин дугонаси бўлган Жаклин де Беллефор уни таъқиб қилади. Сайр давомида Линнет ўлдирилади ва бу воқеа кемадаги барча йўловчиларни гумондор қилади. Эркюль Пуаро бу мураккаб жиноятни ҳал қилиб, ёлғонлар ва ҳис-туйғулар ўрамидаги ҳақиқатни очиб беради.
Ҳикоя қадимги Мисрнинг Фивалар шаҳридаги бой руҳоний Имхотеп оиласи ҳақида. Имхотепнинг севган аёли, ёш ва жозибали Нофрет, оиланинг тинчини бузади. Унинг интригалар ва манипуляцияларидан келиб чиқиб, оила аъзолари ўртасида кучли душманлик юзага келади. Нофрет сирли равишда ўлдирилади ва кейинчалик оила ичида қатор қотилликлар содир бўлади. Ҳикоя давомида кимнинг қандай сабаб билан жиноятга қўл урганини очиш учун кескин ва қизиқарли тергов ўтказилади.