Барча тушунадиган "Болливуд" фильмларидан ташқаридаги кино тавсиялар
Биринчи ўринда болливуд ва Ҳиндистондаги бошқа киноиндустрияларини аралаштириб юбормасликни сўраган бўлардим. Чунки, Болливуд-бу Bombey киносаноати ва албатта, бошқа (Толливуд, Колливуд хкз) саноатлардан юқорида туриши аниқ, яьни бошқалардан кейинги босқичда Болливудга ўтилади-да... Сизлар рандом Ҳинд сериал/кино/фантастика бўлган қисқа видеолар Болливудга алоқадор бўлмаган контентлар-да...
Ҳа айтганча, майли нима десанглар ҳам айтавераман ростан ҳам 2010-йилларга қадар Болливуд фильмларида аудиатория тушуниши муҳим роль ўйнаган. Балки қийин сюжетли фильмларни аҳолининг баьзи қисми тушунар (ақллилар кўпку ахир) лекин улардан ташқарида бўлган жамият учун кераксиз кино бўлиб қолади. Шунинг учун қандайдир мессейжни ёки жуда аниқ қилиб кўрсатишган ёки анча осонлаштириб юборишган. Ҳатто ремейк фильмлар учун ҳам вақт хронологиясини, характерни анча осонроқ очиб беришган. Умуман олганда Болливудда даромадли кинолар учун режа шундай бўларди, ҳамма одам учун мўлжалланган жанр? Қайси бўларди, албатта драма ёки мелодрамалар. Бундай сценарий учун план ҳам тайёр: биринчи йигит ва қиз урушиб юришади, сўнг ота-оналари урушиб юради, кейин қаршиликлар бўлади, йигит ёки қиз муҳаббати учун курашади ва тамом. Айниқса, 90-йиллардаги ҳинд фильмлари учун идеал сюжет. Ва албатта кинолар Аамир Кхан, Шохрух Кхан ёки Салмон Кхан атрофида айланган:) Манга ёқади масалан. Тўғрисиямда, мия дам олиши учун кино кўрилса нега керак интеллектни ишлатишни? "Entertainment" учун, шу холос, хейт қилишни нима кераги бор аслида?
Кристофер Ноланнинг "Маменто" фильмни ремейки(ҳа, конечно бошқа ремейклар қуриб қолгану:) бўлган "Гажини/Қасос" киноси ҳам аудиаторияга етказиб бериш учун анча содда қилиб суратга олинган (ўзи аслида буни биринчи 2006-йилда Тамиллар олган, кейин Болливуд).. Шунчаки, айтдимда, нимага қийин қилмайди дейилишига сабаб қилиб, гап сценарий тузишда эмас, шунчаки ўша ишни одамларга кўрдиришда.
Ҳозирга кунга келиб(2005-йиллардан бошлаб буёғигача) Болливуд анча ўзгариб, ҳар хил аудиатория талабларига қараб шаклланяпти. Бир вақтлар содда драмалар асосий йўналиш бўлган бўлса, ҳозир кино ишлаб чиқарувчилар воқеликка яқин, интеллектуал ва ҳатто қарама-қаршиликка бой сюжетларни ҳам қўллашмоқда. Албатта, бу ўзгариш ҳаммага ёқмаётган бўлиши мумкин, кимдир ҳали ҳам 90-йилларча севги қиссаларини, тўсатдан қўшиққа тушиб кетишни, очиқ-ойдин ҳикояларни кутади, кимдир эса янги авлоднинг жиддийроқ ва ҳаққоний фильмларига ўтишини қўллаб-қувватлайди. Энди режиссёрлар ҳам бир ёқлама позитив ёки негатив қаҳрамонлар эмас, балки ҳақиқий ҳаётга мос, ҳис-туйғулар ва ички муаммолар билан толиққан персонажлар яратишга ҳаракат қилишяпти. Яна бир муҳим ўзгариш эса-жаҳон миқёсидаги тан олиш ва рақобат. Илгариги Болливуд фақат ички бозорга йўналтирилган бўлса, ҳозир унинг мақсади бутун дунё аудиаториясини қамраб олиш. Бу эса киноларда Голливудга яқин визуал эффектлар, режиссура ва сценарий ечимларини қўллашга олиб келди(тўғрисини айтсам, бу менга унча ёқмайди, менимча боевик фильмлар кўпайиб кетгандек туюляпти). Шундай бўлса-да, улар хиндона услубни йўқотмаган ҳолда, ўз илдизларига содиқ қолишга ҳаракат қилишар.
Бир сўз билан айтганда, Болливуд ҳозир нафақат жамоавий кинотомоша учун блокбастерлар, балки интелектуал, психологик, ижтимоий муаммоли ва ҳатто мафкуравий киносаноатга айланиб бормоқда. Шунинг учун ҳозирги замон Болливуди(2001-2025) ҳақида фикр билдиришдан олдин, икки уч ўн йиллик даврлар орасидаги фарқни ҳис қилиш керак. Агар сиз ҳали ҳам Болливудни фақат муҳаббат тарихлари ва реалликдан узоқ фантастика деб ўйласангиз, унда сизнинг тасаввурингиз ҳали орқада юрибди))
Энди сизларга одатдагидек 'типик' ҳинд фильмларида ажралиб турувчи кинолардан тавсия қилинади, қандайдир мессейжга ёки ҳеч бўлмаганда сал мияни ишлата оладиган энтертеймент қинолардан:
Кино ҳинд тарихий-спорт драмаси бўлиб, режиссёр Ашутош Гаварикер томонидан суратга олинган, бош ролларда-Аамир Кхан. Фильм Ҳиндистон мустамлакачилик даврида, 1893-йилда Британия бошқаруви остида бўлиб ўтади. Асосий мавзулари эса мустамлакачилик зулмига қарши кураш, миллий бирдамлик ва жасорат,спорт орқали адолатга эришиш, умид ва қатьиятни ташқил қилади.
Кино 2002-йил "Энг яхши Халқаро фильм" номинациясида оскар мукофотига қўйилган.
Бундан ташқари бошқа кинофестивалларда ҳам намойиш этилган.
Хуллас, ПиКей исмли ўзга сайёралик бор.У бу дунёни тушунишга ҳаракат қилади. Лекин ҳамма нарсани мураккаб қилиб ташлаган инсониятни қандай тушуниш мумкин эди? Пикей уйига қайтиш учун керак бўлган мосламани йўқотиб қўйиб кўп одамлардан: "Кимдан сўрай? Кимга мурожаат қилишим керак? Ким топиб бера олади" деб сўрайди, зеро уларни жавоблари фақат биргина сўз "Худо" га олиб борса ҳам қарашлари умуман турлича эди. Ҳар бир одам Худони ҳар хил жойда кўрсатади. Кимдир учун ибодатхона, кимдир черков, кимдир масжидни. Энди у саволига жавоб топиши лозим: "Агар Худо битта бўлса, нега унга олиб борадиган йўллар ҳар хил" худди шундай нотўғри рақам!) У шундай ўйлайди, бизни Худо билан боғлайдиганларга уланиш учун нотўғри рақам терамиз дейди:)
Уни саволлари жамият учун кўзгудек эди. Нега баьзи одамлар диндан фойдаланган ҳолда одамларни қўрқитади? Бошқаришга ҳаракат қилади? Нега одамлар ўз эьтиқоди учун ўзганикини рад қилади?
Бу шунчаки мукаммал сюжет, ҳар ҳолда мен учун, тасаввур қилинг бизга умуман бегона бўлган донзод биз қилаётган ишлардан қандай ҳайратланмасин?)
Муннабой – бу Ҳиндистоннинг комедия жанридаги филми бўлиб, асосий қаҳрамони Муннабой (Санджай Датт) – авваллари ганстер, аммо жуда самимий ва яхши одам. Унинг ҳаёти бир кун ўзгариб кетади, чунки у ўз отасига шифокор бўлишини кўрсатмоқчи бўлади.
Муннабой ўзининг ганстерлик ишларидан воз кечиб, тиббиёт факультетига киришга қарор қилади. Лекин у ҳар доим ўзини шифокор каби ҳис этмасада, ўзининг орзуларини амалга оширишга интиляди. Бу жараёнда, у қўли билан шифокорлик қилмасдан, беморларга меҳр ва кулгу билан ёрдам беришга муваффақ бўлади.
Фильмда тиббиёт, орзу ва инсониятнинг ҳақиқий маънолари тасвирланади. Муннабьй ўзининг ганстер ҳаётидан қутулиб, бошқаларга яхшилик қилишга қарор қилади. У нафақат ўз ҳаётини, балки атрофдагиларнинг ҳам ҳаётини ўзгартиради.
Munna Bhai – бу кулгили, лекин жуда чуқур маънога эга фильм. Бу орзуларни амалга ошириш ва инсониятга меҳр билан хизмат қилиш ҳақидаги илҳомлантирувчи ҳикоя...
Ризвон Хон- аутизмнинг Аспергер синдромига эга бўлган мусулмон эркак. У Ҳиндистондан АҚШга бориб, севгисини топади- Мандира. Лекин 11-сентябр воқеалари ортидан унинг дини сабаб ҳаёти ўзгариб кетади. Ризвон бошқаларга исботлаш учун узоқ сафарга чиқади: "Менинг исми Хон ва мен террорчи эмасман". Фильм учун Ризвонниг мақсадидан ҳам ортиқроқ нимадир ёзиш шарт эмас.
Дангал- бу Ҳиндистоннинг спорт ва оилавий драма фильми бўлиб, ҳақиқий воқеларга асосланади. Фильмда, Маҳавир Сингх Фогат (Аамир Кхан) исмли собиқ курашчи ўз қизларини курашга ўргатиш орқали уларга энг юроқи марраларга эришишни орзу қилади. Маҳавир ўзининг қизларига, Гита ва Бабитага, курашни ўргатади ва уларга Ҳиндистонни халқаро майдонда вакиллик қилишни орзу қилади. Аммо, бу йўл жуда қийин ва бу ишда ўзаро кучли кураш, меҳнат ва жасорат талаб этилади. Қизлар ўз оилаларининг қарши чиқишига қарамай, мақсадлари учун курашишади.
Фарҳан, Ражу ва Ранчо- муҳандислик институтида ўқийдиган уч дўст. Лекин Ранчо бошқалар каби эмас- у фақат имтиҳонлардан ўтиш учун эмас, ҳақиқий билим олиш учун ўқийди. Унинг фалсафаси оддий: "Билим орттир, муваффақият ўзи сени топади!". Бироқ ҳаёт ҳамма учун ҳам яхши кечмайди. Ражу қўрқув билан яшайди, Фарҳан ота-оналарининг орзулари ва ўз қалби орасида қолган. Ранчо эса ўзига хос тафаккури билан уларга илҳом бағишлайди. Лекин бир кун у ғойиб бўлади... Йиллар ўтиб, икки "аҳмоқ" Ранчони қидириб келишади. Нега у кетган? Шу вақт оралиғида энг яхши комедияларни тамоша қилиш мумкиней..)) Аммо, шунчаки комедиялар эмасди, аслида ҳақиқий ҳаётдаги бўлаётган ишларга кўзгу... Шундай эмасми? Кулгули бўлиши учун ҳаётий бўлиши кифоя...
Фитна- бу Ҳиндистон ва Покистон орасидаги тарихий можаро фонида, севги, ватанпарварлик ва жасорат ҳақидаги ҳикоя. Фильмда Сехмат(Алиа Бхатт) исмли ёш ҳинд аёлининг жасур ҳикояси тасвирланади. Сехмат, покистонлик офицернинг рафиқаси бўлиб, Ҳиндистон учун жосуслик қилишга рози бўлади. У Покистонга келин бўлиб бориб, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, юртининг манфаатлари учун курашади. Севги билан қўшилиб уни энг қийин қарорлар қабул қилишга мажбур қилади.
(Унча кўп янги киноларни кўрмайман, аммо Алиа Бхатт бу рольни ростан ҳам жуда мукаммал ижро қилган,ўзи айтганидек оилада шундайй таьсирда ўсган-да)
Она-бу она меҳрининг қудрати ва адолат йўлидаги фидокорлик ҳақида ҳикоя қилувчи ҳинд фильми. Фильм бош қаҳрамони Девки (Сридеви) ўгай қизи Аря билан илиқ муносабат ўрната олмайди.
Аммо бир куни Аряга даҳшатли воқеа рўй беради ва адолат тизими жиноятчиларни жазолай олмайди.
Она сифатида Девки қизининг дардини кўриб бефарқ қола олмайди. У қонун ожиз бўлган жойда ўз адолатини таъминлашга қарор қилади. Йўлида у сирли жосус DK (Навазуддин Сиддиқи) ва полициячи Мэттью (Акшайе Ханна) билан учрашади, аммо бу қасос осон кечмайди.
Mom – бу нафақат триллер, балки оналик меҳри, адолат ва инсоннинг ички кучи ҳақидаги ҳикоя.
Қиёфа – бу сирли ва ҳаяжонли ҳинд триллери бўлиб, адолат ва ахлоқ ўртасидаги нозик чегара ҳақида ҳикоя қилади. Фильм бош қаҳрамони Самир Мехра (Эмран Хашми) – муваффақиятли бизнесмен бўлиб, кучли бўрон сабаб номаълум жойда паноҳ топади. У ерда у нафақага чиққан судьялар билан учрашади, улар ғайриоддий ўйинни таклиф қилишади – адолат тизимини синовдан ўтказиш.
Дастлаб бу фақат қизиқарли ўйин бўлиб кўринса-да, тез орада Самир учун қийинчиликлар бошланади. Сирлар очила бошлайди, ҳақиқат эса ўзгарувчан ва хавфли тус олади.
П. С: бу шунчаки ажойиб кино, бир кўришда содда сценарий? Шунчаки бурулишли, аммо фильмни атмосфераси ва образлар харизмаси одамни ўзига жалб қила олади. Амитабх Баччан ва Эмран Хашми ажойиб роль ижро этишганди, бу энди кинони нафақат триллер энди юлдузли фильмга айлантиради. Улар ўйнаган фильмлар ёмон бўлмайди, шундай эмасми?)
Ердаги юлдузчалар – бу болалар психологияси ва таълим тизими ҳақидаги чуқур маъноли ҳинд фильми. Асосий қаҳрамон Ишан Аввасти – ўқиш ва ёзишда қийналадиган, аммо улкан тасаввурга эга бўлган 8 ёшли бола.
Унинг муаммоларини ҳеч ким тушунмайди, ҳатто оиласи ҳам. Ота-онаси уни тарбиялаш мақсадида қатъий мактабга юборади, у ерда эса бола янада ёлғизлашади. Бир куни, янги рассомлик ўқитувчиси Рам Никумб (Аамир Хан) унинг ҳақиқий иқтидорини кўради ва унинг дунёга ўз нигоҳини сақлаб қолишига ёрдам беради.
Фильм ҳар бир бола ўзига хос эканини ва уларга меҳр билан ёндашилса, жамиятда ўз ўрнини топиши мумкинлигини кўрсатади.
Бундан ташқари ҳам, яьни 2000-йиллардан олдин экспериментал болливуд кинолари олинган дея олиш мумкин. Бунга мисол қилиб кўпроқ Раж Капурнинг фильмлари бўла олади: "Дайди", "Менинг исмим Масхарабоз", "Любовный недуг", "Бродяга"... Ваҳоказо.
Тепада келтирилган фильмларга ўхшаш, фарқ қилувчи Қурбон, Агент Винод, Севгимиз тарихи, Мангал Пандей, Сирли тун, Ҳиқичоқ, Зулмат киноларини ҳам кўришга тавсия қилинади:)