Топ
January 3, 2025

Топ 10 "ВАҚТ" фильмлари... 

Ҳа, бу энг севимли мавзу! Кайфият, вазият қандай бўлишига қарамасдан ман "ҳа" жавобини бера оладиган ягона жанр...

Вақт ҳақидаги фильмлар одатда вақтни бошқариш, вақт ичида саёҳат қилиш ёки вақтнинг инсон ҳаётига таьсир этишини ўрганиш каби мавзуларни ўз ичига олади. Бундай фильмлар илмий-фантастика, драма, саргузашт ва ҳатто романтик бўлиши мумкин.

Бу мавзудаги фильмлар бунга қўшиб бошқа қўшимча мавзуларни ҳам ўз ичига олади: вақт саёҳати, вақт цикллари(бирор ҳодиса ёки кун доимий равишда такрорланади, токи бош қаҳрамон уни тузатмагунича), параллел оламлар, келажакни башорат қилиш, вақтнинг инсон ҳаётига таьсири...

Қуйида мен учун энг зўри ҳисобланган 10 та шундай фильмлар(рандом кетма-кетликда):

  • Келажак ери(The edge of tomorrow)

Фантастик экшн-фильмда Билл Кейж (Том Круз) исмли аскар ерни босиб олмоқчи бўлган инапланетарлар(мимиклар) армиясига қарши курашга жалб қилинади. Бир кунлик урушда ўлганидан кейин, у ўша кунни қайта-қайта яшайдиган вақт циклда қолиб кетади, мимиклар юқтирган вирус туфайли. Вақт қайта такрорлангани сабабли, у ҳар сафар душман ҳақида кўпроқ маълумот олади ва уруш стратегиясини такомиллаштиради. Унинг шериги Рита (Эмили Блант) билан бирга циклни бузиш ва инсониятни қутқариш учун ҳаракат қилади.

П. С: балки, мимиклар унга параллел оламга ўтишни таьминлайдиган вирус юқтиргандир, Круз бошқа кунларни қоралама сифатида ишлатиб ташлаган хд))

  • Кириш коди (Source code)

Капитан Колтер Стивенс (Жейк Жилленхол) махсус дастур – "Source Code" ёрдамида поездда содир бўлган портлашни текшириш учун ўтмишга юборилади. У фақат 8 дақиқалик вақтда воқеаларни ўрганиб, террорчи шахсини аниқлаши керак. Ҳар бир ортга қайтиш орқали у янги далиллар топиб, воқеаларнинг ўзаро боғлиқлигини очади.

  • Tenet

Кристофер Нолан (севимли) томонидан суратга олинган бу фильм вақтнинг оқимини ўзгартирадиган илмий концепцияни ўрганади. Фильм қаҳрамони (Жон Дэвид Вашингтон) "Tenet" номи билан танилган махфий ташкилотга қўшилиб, глобал вайронгарчиликнинг олдини олишга ҳаракат қилади. Вақтни "инверсия" қилиш орқали ҳодисаларнинг ёки объектларнинг йўналишини ўзгартириш мумкин...

  • Учбурчак (Triangle)

Жесс (Мелисса Жорж) ва унинг дўстлари кемада денгизга чиқишади. Бироз вақт ўтиб, кемалари офатга учрайди ва улар ташлаб кетилган лайнерга ўтиб олишади. Бироқ, у ерда ғалати ва даҳшатли воқеалар бошланади. Жесс вақт "петля"сида(loop) қолиб кетганини тушунади ва ҳар сафар турли танловлари уларнинг тақдирига таъсир қилади.

  • Капалак эффекти(The butterfly effect)

Эван Трейборн (Эштон Катчер) болаликдан оғир хотираларга эга. У ўтмишдаги энг оғриқли ҳодисаларни ўзгартириш учун вақтда саёҳат қилиш қобилиятини кашф этади. Бироқ, ҳар бир ўзгариш келажакда кўзда тутилмаган ҳалокатли оқибатларга, капалак эффектига олиб келади. Фильм инсон танловлари ва уларнинг бутун ҳаётга қандай таъсир қилишини очиб бера олади...

  • Дежа вю (Deja vu)

Дензел Вашингтон иштирокидаги бу триллерда детектив ўтмишни кузатиб, портлаш ҳодисасини текшириш орқали терактни олдини олишга киришади... Бу кинони айнан ҳамма менинг севимли жанрларимдан тузилганини учун ҳам яхши кўра оламан.

  • Башорат (Premonition)

Линда (Сандра Буллок) бир кун эрининг ўлимини билиб қолади, кейинги куни эса у тирик бўлади. Ҳодисалар вақт ичида нотўғри тартибда содир бўлади, бу унинг ўз келажагини ва тақдирини ўзгартиришга уринишини кўрсатади. Бу мен учун шунчаки идеал кино!(хатоларни ҳисобга олмаймиз, севсанг минуслари билан сев)

П. С: кимдир шу ҳақида гаплашмоқчи бўлса, бемалоллл:)

  • Timecrimes

Испания фильмида Эктор исмли қаҳрамон ўзининг вақт машинасини топиб, ўтмишга боради. Аммо у ўзига қарши қасд қиладиган ҳолатга тушиб қолади. Ҳар сафар вақтга саёҳат қилганида, воқеалар янада мураккаблашади...

  • Predestination

Вақт агентлиги ходими (Итан Хоук) турли вақтларга саёҳат қилиб, қотилликларни олдини олади. Бир миссияда у ўзининг шахсий ўтмиши билан боғлиқ сирларни очишига тўғри келиб қолади...

  • Вақтлараро саёҳатчи (The time trevelerʼs wife)

Вақтда назоратсиз саёҳат қиладиган Генри ва унинг турмуш ўртоғи Клер ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги романтик драма. Ҳенрининг вақтга бўлган саёҳатлари уларнинг ҳаётига мураккаблик қўшади, бироқ уларнинг муҳаббати ҳамма нарсага бардош бера оларди. Биринчи учрашувларида Клер 6 ёшда, Генри эса 36 ёшда эди.

Финал саҳнаси эса мен учун ҳақиқий "катарсисли момент" деб атаса бўларди...

  • Каддо кўли (Caddo Lake)

Бу мистик ва қўрқинчли фильмда воқеалар АҚШнинг Каддо кўли атрофида содир бўлади. Асосий ҳикоя қизнинг синглиси охтарилиши ва бу ҳодиса ортидаги сирлардан бошланади. Оила аъзолари ўтмишдаги шахсий трагедиялар ва бу кўл билан боғлиқ ҳайратланарли воқеаларни тадқиқ қилади. Ҳикоя давомида кўл нафақат табиий объект, балки сирли кучларга эга бўлган жой сифатида тасвирланади.

Interstellar, arrival, minority report, back to the future кинолари ҳисобдан ташқарида, юракда, уларни кўрмаслик хатоо...

П. С: ҳеч ким рўйхатда 11 та кино эканлигини пайқамаслиги шарт:)