February 20, 2021

Адлия тадбиркорга дўст!


Денов туман адлия бўлими томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида “Ҳамид-Файз-Универсал” МЧЖ раҳбари А.Мавлоновнинг давлат солиқ идораси томонидан корхона балансидаги кўчмас мулкларга нисбатан ер ва мол-мулк солиғи ҳисоблашда асоссиз равишда таъсирчан солиқ чораси қўлланилганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича Сурхондарё вилоят Идоралараро комиссиясининг 31.05.2019 йилдаги 32-сон йиғилиш баёни, идоралараро комиссиянинг шу кундаги 04-01/143-сон хулосасига асосан Денов туман давлат солиқ инспекцияси томонидан “Ҳамид-Файз-Универсал” МЧЖга тегишли бўлган “Янги ҳаёт” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 2,50 гектар, бино-иншоотлар жойлашган майдон 2500 кв.м бўлган объектларга таъсирчан солиқ чораси қўлланилган.

Бунинг натижасида, 2020 йил 1 августь ҳолатига корхонага ер солиғи учун 29 790 000 сўм ҳамда мол-мулк солиғи учун 24 154 000 сўм қўшимча таъсирчан солиқ ҳисобланганлиги аниқланган.

Денов туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 2 августь куни Денов туман маъмурий судига “Ҳамид-Файз-Универсал” МЧЖнинг манфаатини кўзлаб шикоят аризаси киритилиб тадбиркорга туман давлат солиқ инспекцияси томонидан чиқарилган 54 миллион сўм солиқ қарздорлиги бекор қилиниб тадбиркорнинг ҳуқуқи тикланишига эришилди.