S
@surxondaryo
5 posts

Адлия бўлимлари 3 ёшда!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ республикамизнинг барча — 200 та туман ва шаҳарларида адлия бўлимлари ташкил этилганди. Бугун туман адлия бўлимлари ташкил топганига 3 йил тўлди. Сана муносабати билан Адлия вазири туман (шаҳар) адлия бўлимларига табрикнома йўллади.

Адлия тадбиркорга дўст!

Денов туман адлия бўлими томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида “Ҳамид-Файз-Универсал” МЧЖ раҳбари А.Мавлоновнинг давлат солиқ идораси томонидан корхона балансидаги кўчмас мулкларга нисбатан ер ва мол-мулк солиғи ҳисоблашда асоссиз равишда таъсирчан солиқ чораси қўлланилганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

НАВБАТДАГИ МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ БЕРИЛДИ

Жорий йилнинг 3 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг Сурхондарё вилоятидаги 2 нафар юридик хизмат ходимларига навбатдаги махсус унвон мартаба даражаларини бериш бўйича қабул қилинган буйруқлари вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Абдурасулов томонидан тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил I ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар ҳақида МАЪЛУМОТ

Адлия органлари фаолиятида шаффофликни тўлиқ таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга адлия фаолияти бўйича кенг ҳажмли ахборот бериш мақсадида адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 32-банди ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил 1-ярим йиллик давомида ҳудудий адлия органлари (туман, шаҳар адлия бўлимлари) томонидан ўтказилган ўрганишлар ва кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил I ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар ҳақида МАЪЛУМОТ

Адлия органлари фаолиятида шаффофликни тўлиқ таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга адлия фаолияти бўйича кенг ҳажмли ахборот бериш мақсадида адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган 2019 йил 12 февралда тасдиқланган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 32-банди ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил 1-ярим йиллик давомида ҳудудий адлия органлари (туман, шаҳар адлия бўлимлари) томонидан ўтказилган ўрганишлар ва кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинди.