April 13, 2021

Адлия бўлимлари 3 ёшда!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ республикамизнинг барча — 200 та туман ва шаҳарларида адлия бўлимлари ташкил этилганди. Бугун туман адлия бўлимлари ташкил топганига 3 йил тўлди. Сана муносабати билан Адлия вазири туман (шаҳар) адлия бўлимларига табрикнома йўллади.


Дарҳақиқат, адлия органлари бугун халққа тобора яқинлашди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқнинг ишончини оқлаш йўлида сидқидилдан қилинган меҳнат ана шундай рағбатга муносибдир.

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Адлия вазирининг табрикномаси ва совғалар вилоятдаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига тантанали равишда топширилди.