March 17, 2020

Кун тарихи.

Трамвайнинг туғилган куни.

https://t.me/surxonkadastr

1879-йил 17-март куни Берлинда ўтган саноат кўргазмасида биринчи марта сандиққа ўxшаган, лекин оёғи бор ажойиб машина намойиш этилди. Сандиқнинг юқорисида ҳайдовчи ўтирар, орқасига эса йўловчилар учун учта тележка тиркалган эди. Улар ҳаммаси релсда ҳаракат қиларди. Одамлар янги машинани аттраксион сифатида қабул қилишди. Биринчи трамвай xудди шундай кўринишга эга эди. Уни немис муҳандиси Венер Сименс яратган ва «електрли кўча темир- йўл» деб атаган. Трамвай сўзи Англияда келиб чиққан. Инглизчасига «трем» вагон, «уей» эса йўл маъносини билдиради. Ҳаммасини қўшиб ўқисак, «тремуей», яъни йўлдаги вагон ёки релсдаги вагон бўлади. Трамвайнинг ёнилғиси доимийелектр токи ҳисобланади. У трамвай устида осилиб турувчи контакт сим орқали узатилади, иккинчи контакт сим вазифасини эса релс бажаради. Тошкентда биринчи трамвай XX асрнинг бошида пайдо бўлган.

https://t.me/surxonkadastr


Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати.