Surxonkadastr Maslahatchi
@surxonkadastr
Surxonkadastr
3 posts

Кун тарихи.

1879-йил 17-март куни Берлинда ўтган саноат кўргазмасида биринчи марта сандиққа ўxшаган, лекин оёғи бор ажойиб машина намойиш этилди. Сандиқнинг юқорисида ҳайдовчи ўтирар, орқасига эса йўловчилар учун учта тележка тиркалган эди. Улар ҳаммаси релсда ҳаракат қиларди. Одамлар янги машинани аттраксион сифатида қабул қилишди. Биринчи трамвай xудди шундай кўринишга эга эди. Уни немис муҳандиси Венер Сименс яратган ва «електрли кўча темир- йўл» деб атаган. Трамвай сўзи Англияда келиб чиққан. Инглизчасига «трем» вагон, «уей» эса йўл маъносини билдиради. Ҳаммасини қўшиб ўқисак, «тремуей», яъни йўлдаги вагон ёки релсдаги вагон бўлади. Трамвайнинг ёнилғиси доимийелектр токи ҳисобланади. У трамвай устида осилиб турувчи контакт сим орқали узатилади...

ЕРДА КЕЛАЖАК АВЛОДНИНГ ҲАМ ҲАҚҚИ БОР

Кейинги уч йил мобайнида фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, уларнинг яшаш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, хусусан, минг-минглаб уй-жойлар барпо этилиб, имтиёзли нарх ва шартлар асосида муҳтож фуқароларга берилаётганидан барчамиз хабардормиз.