March 17, 2020

Кун тарихи.

https://t.me/surxonkadastr

1920 йил 17-март Пижаманинг тўғилган куни.

https://t.me/surxonkadastr

XIX аср оxирларида тунги кўйлаклар ўрнини пижамалар эгаллади. Ҳиндистонда пижамаларни ҳам аёллар, ҳам эркаклар кийишган. Европада пижамалар аввал эркаклар кийими бўлган, аммо 1920-йил 17-март кунидан пижамаларни ишлаб чиқариш ва сотиш йўлга қўйилди бениҳоя кўпайди. Кўпчилик учун пижамалар қулай уй кийимига айланган бўлса, баъзилар учун у кечки либос ўрнини босди. Одамлар пижамаларда, ҳатто ресторан ва кабареларга ҳам боришган. Узоқ вақт одамлар ялонғоч ҳолда уxлашган. Фақатгина ўрта асрларга келибгина тунги кўйлак ва қалпоқлар пайдо бўлган. Тунлар совуқ бўлгани учун биринчи тунги кўйлаклар (бу фақат эркаклар кийими бўлган) “кундузги” кўйлакларнинг такрори бўлган. Тунги кўйлаклар турли узунликда - тўпиққача, ёки тиззагача тушиб турган. Думалоқ ёқали ва икки ёни кесик бўлган. Пижамалар пайдо бўлиши билан тунги кўйлаклар фақат аёллар тунги кийимига айланган.

Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати.