September 15, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Фуқаро Гулнора Норметова facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига йўллаган мурожаати ижобий ҳал этилганлиги бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ

Бош саҳифа | Главная страница

Аввал хабар берганимиздек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан Фуқаро Гулнора Норметова facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига йўллаган мурожаатида қайд этилган муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги ва уларнинг олдини олиш мақсадида тегишли масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилганди.

Бугун Чирчиқ шаҳар, 4-кичик ноҳия, Турон маҳалла, 32-уйга хизмат кўрсатувчи “Энг зўр” БСК томонидан амалга оширилган ишларни белгиланган муддат(15 сентябрь)да якунига етказилганлиги ва кўп квартирали уй мулкдорларнинг бошқа масалалар бўйича тафсилотларни ўрганиб чиқиш мақсадида, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда мурожаатчи Гулнора Норметова билан биргаликда “Энг зўр” БСК томонидан диаметри Ø100 мм, узунлиги 50 м бўлган янги пластик қувурнинг қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилганлиги.

Кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмилари тоза ҳолатга келтирилганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш чоғида,Чирчиқ шаҳар, 4-кичик ноҳия, Турон маҳалла, 32-уйнинг мулкдорларининг мурожаатлари тингланиб, бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев масъул раҳбарларга уйнинг том қисми таъмирталаб жойларини таъмирлаб ва унинг атрофларини ободонлаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Маълумот учун, Тошкент вилоятидаги кўп квартирали уйларда аниқланаётган муаммоларни бартараф этиш ва фаолиятининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, 24/7 Бошқарманинг қуйидаги ишончли телефон рақамлари ва электрон манзили ишга туширилган:

Авария диспетчери хизмати – 1055;

☎️ +99895 143-20-56

Электрон манзил – [email protected]

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати