Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Фуқаро Гулнора Норметова facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига йўллаган мурожаати бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига Фуқаро Гулнора Норметова қуйидаги мазмунда – Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия Турон-35 маҳаллага тегишли бўлган “Энг зўр” БСК 23 та домга раҳбарлик қилади. БСК раҳбари Гулнора Эгамқулова Қаршибаевна 32-домга берган вадаларини ўз вақтида бажармасдан аҳолини норозилигига олиб келмоқда. 32-дом аҳолиси сув муаммоси билан кўп йиллар мабойнида қийналиб келган муаммони ечиш мақсадида, Чирчиқ сув оқова раҳбари сув қувурларини қўйиш учун БСК компаниясига ёрдам тариқасида ерларни ковлаб берди. Лекин компания қувурларни шу кунгача, охиригача улаб бермади. Ундан ташқари 32-дом шароити ёмон аҳволда келиб қолган. Подвалдан чидаб бўлмайдиган хид чиқади, подвални ярими сувга ботган. Шу сабабли, ҳар хил ҳашоратлар ҳаттоки илон ҳам чиқди. 32-дом оралиқлари очилиб кетган куз-қиш мавсуми келганда уйларимиз моғорлаб кетади. Дом атрофи сувга тўлиб кетади. йиллар мобайнида камчиликларни бартараф қилишни сўраб келсак ҳам ҳеч қандай натижа бўлмайди. Сизлардан Чирчиқ шаҳар, 4-кичик ноҳия, Турон-35 маҳаллага қарашли бўлган “Энг зўр” БСК компаниясига чора кўришиларни ҳамда 32-домни кераклича ўрганиб чиқишиларни аҳолига ёрдам беришиларни сўраб қоламиз – деб, мурожаат йўллаган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи томонидан юқорида қайд этилган муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги ва уларнинг олдини олиш мақсадида тегишли масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Натижаси юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш вазифаси топширилди.
Ҳозирда, “Энг зўр” БСК томонидан диаметри Ø100 мм, узунлиги 50 м бўлган янги пластик қувурнинг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бошқарув сервис компанияси маълумотига кўра, 15 сентябрь куни иш якунланади.
Маълумот учун, Чирчиқ шаҳар, 4-кичик ноҳия, Турон маҳалла, 32-уйга “Энг зўр” БСК хизмат кўрсатади.
Тошкент вилоятидаги кўп квартирали уйларда аниқланаётган муаммоларни бартараф этиш ва фаолиятининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, 24/7 Бошқарманинг қуйидаги ишончли телефон рақамлари ва электрон манзили ишга туширилган:
Авария диспетчери хизмати – 1055;
Электрон манзил – [email protected]
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати