Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: кўп қаватли уйлар бўйича ижтимоий тармоқларда йўлланган мурожаатлар ижобий ҳал этилганлиги бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ (2023 йил март ойи ҳолатига)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан юқорида қайд этилган муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги ва уларнинг олдини олиш мақсадида тегишли масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Натижаси юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш вазифаси топширилди.
Мундарижа/Содержание
Нурафшон шаҳри бўйича мурожаат
1. Millar | Rasmiy kanal телеграмм каналида 08 март куни “❗️ЧИҚИНДИХОНАГА АЙЛАНГАН ЕРТЎЛА❗️” рукни остида видеодалил кўринишда берилган.
✍️ Натижасини ўқиш: 👉 1. Millar | Rasmiy kanal телеграмм каналида
1. Millar | Rasmiy kanal телеграмм каналида 16 март куни “БОТҚОҚЛИККА АЙЛАНГАН ЕРТЎЛА” рукни остида видеодалил кўринишда берилган.
✍️ Натижасини ўқиш: 👉 1. Millar | Rasmiy kanal телеграмм 2. Қибрай туман ҳокимлиги телеграмм каналларида
Бўстонлиқ тумани бўйича мурожаат
1. BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari< телеграмм каналида 30 март куни “Бирлик 12/ дом дан мурожат.
Бустонлик тумани бирлик 12 -дом Кун сайин сувга ботмокда, Мана инсон кадри халк махаллий ахолини айтишича ПВХ 32 дмли 50- метир пластмас шланкани хич Ким улаб бермаяпти екан.
Бустонлик Сув таминоти бошлиги хам вазифаси булмасада ёрдамга келгани айтилмокда.
Бустонлик тумани камунал сохалар буйича масуллар нега жим.” рукни остида видеодалил мурожаат кўринишда эълонча берилган.
✍️ Натижасини ўқиш: 👉 1. BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari< телеграмм 2. Бўстонлиқ туман ҳокимлиги телеграмм каналларида
Нурафшон шаҳри бўйича 1 та мурожаат
1. Millar | Rasmiy kanal телеграмм каналида 16 март куни “БОТҚОҚЛИККА АЙЛАНГАН ЕРТЎЛА” рукни остида видеодалил кўринишда берилган. (матн таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Нурафшон шаҳри “Taraqqiyot” МФЙ, 10-кўп қаватли уй 1976 йилда қурилган бўлиб, 5 қаватли 4 йўлакдан иборат.
“GLOBAL-NURAFSHON-SITY” бошқарув сервис компанияси томонидан “Taraqqiyot” МФЙ, 10-кўп қаватли уй атрофларида тўпланиб қолинган чиқиндиларни махсус техникалар орқали олиб ташланиб, атроф-муҳит ободонлаштирилди.
Шунингдек, 10-кўп қаватли уй ертўласида носоз ҳолатга келиб қолган оқова сув қувурлари таъмирланиб, оҳак маҳсулоти сепиб қўйилди.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Нурафшон шаҳар филиали томонидан “Taraqqiyot” МФЙ, 10- кўп қаватли уйнинг ертўласи ва сув қувурлари тез-тез тозаланиб келинмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 3 январдаги 3-сонли Қарори 1-иловаси 4-боб:
13-моддасига асосан, Биллинг тизими бошқариш органи ҳамда жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчилар ўртасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар, шунингдек, тўланган мажбурий бадал ва тўловлар, кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича бошқа маълумотлар алмашиш жараёнидан иборат.
Бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини биллинг тизими орқали амалга оширилиши мажбурийдир.
16. моддасига асосан, Бошқариш органи томонидан бошқарув фаолияти биллинг тизими орқали юритилиши Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Уй-жой фонди инспекцияси) томонидан кузатиб борилади.
Нурафшон шаҳри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати
Қибрай тумани бўйича 1 та мурожаат
1. Millar | Rasmiy kanal телеграмм каналида 16 март куни “БОТҚОҚЛИККА АЙЛАНГАН ЕРТЎЛА” – рукни остида видеодалил кўринишда берилган. (матн таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Қибрай тумани “Шалола” МФЙ, УзЧИТИ кўчасидаги 14- ва 15- кўп қаватли уйлар 1973 йилда қурилиб, 4 қаватли 4 йўлакли 32 та хонадондан иборат бўлиб, том қисми профнастил маҳсулоти билан қопланган.
Қибрай тумани “Шалола” МФЙ, УзЧИТИ кўчасида янги кўп қаватли уйлар қурилганлиги сабабли 14 ва 15 кўп қаватли уйларнинг дренаж тизими ёпилиб қолган ва бу ҳолат кўп қаватли уйларнинг ер ости сувларининг сизиб чиқиши оқибатида ҳамда марказий оқова сув тармоқларида носозликлар келиб чиқиши туфайли ушбу кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмида сув тошиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2021 йил
20 май кунидаги ПҚ–5118-сон Қарорига асосан юқоридаги кўрсатиб ўтилган манзилда пудратчи “MAXIMUM STORY” МЧЖ томонидан 2500 м узунликдаги оқава сув тармоғини тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 1500 м оқова сув тармоғи тортилган.
Қибрай туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан ушбу 2500 м узунликдаги оқава сув тармоғини тортиш бўйича тегишли тартибда ишлар олиб борилиши бўйича масъул ходимларга топшириқ берилганлиги ва ўз назоратида бўлишлигини маълум қилинади.
Маълумот учун, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай тумани филиали томонидан Қибрай тумани “Шалола” МФЙ, УзЧИТИ кўчасидаги 14- ва 15- кўп қаватли уйларга махсус мошина ажратилган ҳолда сув қувурлари тез-тез тозаланиб келинмоқда.
Қибрай тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати
Бўстонлиқ тумани бўйича 1 та мурожаат
BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari< телеграмм каналида қуйидаги мазмунда – Бирлик 12/ дом дан мурожат.
Бустонлик тумани бирлик 12 -дом Кун сайин сувга ботмокда, Мана инсон кадри халк махаллий ахолини айтишича ПВХ 32 дмли 50- метир пластмас шланкани хич Ким улаб бермаяпти екан.
Бустонлик Сув таминоти бошлиги хам вазифаси булмасада ёрдамга келгани айтилмокда.
Бустонлик тумани камунал сохалар буйича масуллар нега жим. – деб, 30 мартда видеодалил мурожаат кўринишда эълон берилган.(мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Бўстонлиқ тумани “Бўстон” МФЙ Беруний кўчасидаги 12-сонли кўп қаватли уй 1975 йилда қурилган бўлиб, 4 қаватли, 6 та йўлакдан иборат.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан ижтимоий тармоқларга келиб тушган мурожаат бўйича манзилига чиқилиб, муаммонинг асосий келиб чиқиш сабаби ва бошқа тамойиллари батафсил ўрганилди.
Натижада, ушбу кўп қаватли уйга бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатмаётганлиги сабабли, уй мулкдорлари томонидан керакли бўлган сантехника маҳсулотларини олиб берилиши, бошқа ҳудудда хизмат кўрсатувчи БСК томонидан ишчи кучидан хизмат кўрсатиш бўйича келишилди.
Диаметри Ø 120 эски темир труба диаметри Ø 50 полителин пласмасса трубага алмаштирилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига ташриф давомида вa Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берилган топшириқлар ижроси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрация раҳбари вa Ўзбекистон Республикаси бош вазири томонидан 2021 йил 12 майда тасдиқланган 24-сонли баённинг 21-бандига асосан кўп қаватли уй-жойларни жорий вa мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Бўстонлиқ тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати