Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: “Иссиқлик манбаи” ИЧБ ДУК томонидан иссиқлик таъминоти объектлари 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатига келтирилмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИЧБ ДУК тасарруфидаги жами 52 та марказий қозонхоналар, 138 та қозонлар ва 363 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари ҳамда (1 та Олмалиқ "Иссиқлик энергияси" МЧЖ) мавжуд бўлиб, булар орқали вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 2 182 та кўп қаватли уйларнинг 82 222 та хонадонлари сифатли иссиқлик энергияси билан таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5118-сонли Қарорига асосан Тошкент вилоятининг 7 та шаҳар ҳамда 15 та туманларида 7 дона маҳаллий, 47 та автоном қозонхоналар қуриш, мавжуд 28 та турли қувватли қозонларни мукаммал таъмирлаш, 87 та иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари режалаштирилган. Мазкур қарор ижроси тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларидаги 87 та кўп қаватли уйлар ҳамда 23 та улгуржи истеъмолчиларнинг иссиқлик энергияси сифати яхшиланиб, тармоқдаги йўқотишлар ва қозонларнинг сарфлари тежалишига эришилади.
Бундан ташқари, 2022 йил давомида 5 та маҳаллий қозонхоналар қуриш, 31 дона қозонларни алмаштириш ҳамда 44,8 км иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ишлари амалга оширилиши натижасида вилоятдаги 501 та кўп қаватли уйлар ёки 19 817 та хонадонлар (110 та кўп қаватли уйлар янгидан иссиқлик таъминотига уланади) ҳамда 74 та улгуржи истеъмолчиларнинг иссиқлик энергияси сифати яхшиланишига эришилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали
уй-жой фондини 2022–2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №522-сонли Қарорнинг 6-иловаси билан тасдиқланган параметрларга кўра кўрсатилган 31 дона қозонхона, 44 дона қозон ва 72,296 км иссиқлик тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Хусусан, 10 дона (100%) қозонхона, 44 дона (100%) қозон ва 72,296 км (100%) иссиқлик тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Республика бюджетидан ажратилган 3,2 млрд. сўм маблағлар хисобидан 2,99 км иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирланиши режалаштирилган жумладан,
– Қибрай туманида 0,600 км иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари якунланиши натижасида мавсум даврида авария ҳолатлари кескин олди олинади ҳамда ҳудудлардаги 43 та кўп квартирали уй-жойларни иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан сифатли ва узлуксиз таъминланишига эришилади.
Мазкур мукаммал таъмир ишларига ягона буюртмачи этиб Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошидаги “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компания”си ДУК белгиланган (келгусида буюртмачи этиб номланади).
Бугунги кунда буюртмачи томонидан режага нисбатан Чирчиқ шаҳри бўйича 0,59 км (100%), Ангрен шаҳри бўйича 0,35 км (100%), Қибрай тумани бўйича 0,600 км (30%)га иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Шу билан бирга корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 31 та қозонхоналар, 47 та қозонлар ва 72,296 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирланиши режалаштирилган. Бугунги кунда мазкур режага нисбатан 31 та қозонхоналар (100%)га, 47 та қозонлар (100%)га ва 68,72 км иссиқлик тармоқлари (96%)га жорий таъмирдан чиқарилди, жумладан,
қозонхоналар бўйича: Ангрен шаҳрида 4 та, Чирчиқ шаҳрида 14 та, Бўстонлиқ туманида 2 та, Зангиота туманида 2 та, Оҳангарон шаҳрида 1 та, Пискент туманида 2 та, Тошкент туманида 1 та, Қибрай туманида 2 та, Юқоричирчиқ туманида 2 та, Янгийўл шаҳрида 1 та қозонхона.
қозонлар бўйича: Ангрен шаҳрида 9 та, Чирчиқ шаҳрида 21 та, Бўстонлиқ туманида 3 та, Зангиота туманида 4 та, Қибрай тумани 1 та, Пискент туманида 1 та, Тошкент туманида 2 та, Янгийўл шаҳар 1 та, Оҳангарон шаҳар 1 та, Юқоричирчиқ туманида 4 та қозонлар.
иссиқлик тармоқлари бўйича: Ангрен шаҳрида 9,8 км, Чирчиқ шаҳрида 55,59 км, Бўстонлиқ туманида 0,4 км, Зангиота туманида 1 км, Тошкент туманида 0,13 км, Қибрай туманида 1 км, Юқоричирчиқ туманида 0,6 км, Янгийўл шаҳрида 0,2 км иссиқлик тармоқлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ–5118-сонли қарорига асосан иссиқлик таъминоти соҳасида модернизация ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун ажратилган 19 млн доллар эквиваленти ҳисобидан бажариладиган ишлар манзилли рўйхати шакллантирилган бўлиб, мазкур манзилли рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги Раёсат Мажлиси 94-сон баёни билан тасдиқланган.
Мазкур манзилли рўйхатга асосан жами 19 млн доллар эквиваленти ҳисобидан 54 та қозонхоналарни таъмирлаш, 86,6 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш, 28 та қозонларни 21 та насос ва 18 та ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган.
Ангрен шаҳар бўйича
“Spets polimer montaj sanatsiya” пудратчи ташкилоти томонидан Лойиҳа қидирув ишлари (ПИР) амалга оширилган. Насос станциялари кўздан кечирилиб, нуқсон далолатномалари расмийлаштирилган, 5 та насос станцияларида юмшоқ том қопламасини мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди.
Ускуналар "Тошсувмаш” заводига буюртма қилинди ва олдиндан тўлов амалга оширилди. Трансформатор (400 кВа – 10 000 волт, 630 кВа 6 000 волт) – 2 та, КСО 366 русумли ячейка – 2 та, АСБ 3х70 русумли кабел – 3 156 метр, АВВГ 3х120+1х70 русумли кабел – 600 метр, АВВГ 3х50+1х70 русумли кабел – 0,50 км, Насос электр двигатели билан – 11 дона 5 та насос станцияси учун асосий ва ёрдамчи ускуна воситалари келтирилди. 4 та насос станцияларида - 8 та насос ускуналари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда (“Лохути” НС - 2 та, 4-сон НС 2 та, “Ангрен НС” 2 та, ЦТП-9 2 та) жойга ўрнатилди. “Бўлиниш шаҳобчаси” ва 1-сонли НСда таъмирлаш ишлари бошланди.
“Бўлиниш шоҳобчаси”дан 5-сонли НСгача бўлган ҳудудда 1 км (50%) юкори волт кучланиши линияси тортилди.
“Torsvik construction azia” пудратчи ташкилоти томонидан қуйидаги ишлар бажарилган:
– Д-159, 108, 89, 76, 57 мм ўлчамли 3,1 км узунликдаги иссиқлик тизими монтаж қилинди.
“Aktiv master servis qurilish” пудратчи ташкилоти томонидан қуйидаги ишлар бажарилган:
– Д-159, 108, 89, 76, 57 мм ўлчамли 0,565 км узунликдаги иссиқлик тизими монтаж қилинди. Монтаж ишлари якунланди.
“MANO-NOVAPROJECT” пудратчи ташкилоти томонидан қуйидаги ишлар бажарилган:
Д-273, 159, 108 мм ўлчамли 0,45 км узунликдаги иссиқлик тизими монтаж қилинди.
5/5 даҳаси 26-уйдан 32-уйгача 0,1 км узунликда бўлган ҳудуддаги иссиқлик тармоқлари ер қазиш ишлари ва демонтаж ишлари амалга оширилди, 0,140 км монтаж қилинди.
Тошкент тумани бўйича
“LION TRANS GROUP” МЧЖ томонидан 2,5 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш бўйича амалда 0,2 км алмаштирилиб, 1 км иссиқлик қувурлари олиб келинган ва ушбу қувурларни ўрнатиш учун 0,85 км латоклар қазилмоқда жами қурилиш ишлари 55%га бажарилган.
Зангиота тумани бўйича
“FAYSEL CONSTRUCTION” МЧЖ томонидан 2,1 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш бўйича амалда 2,1 км алмаштирилиб, мазкур қувурлар иссиқлик қопламалари билан ўралмаган жами қурилиш ишлари 40%га бажарилган.
“Қуёшли” МФЙ ҳудудига модул қозонхонаси қуриш бўйича 2 дона 1500 МВ қувватга эга қозонлар қўйилган, 0,8 км иссиқлик қувурлари алмаштирилган бўлиб иссиқлик қопламалари билан ўралмаган жами қурилиш ишлари 50%га бажарилган.
Бўстонлиқ тумани бўйича
РК-1 қозонхонасига кўзда тутилган 9 км иссиқлик тармоқларидан 4 км қувурлар ётқазилиб, 3 км қисми иссиқлик қопламалари билан қопланган.
Товоқсой қозонхона бўйича 1,5 км иссиқлик қувурлари алмаштирилиб, иссиқлик қопламалари билан қопланган.
Нурафшон шаҳар бўйича
“NB TEXNOLOGIES” МЧЖ томонидан вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги 2 та қозонхоналарда модернизация ва реконструкция ишлари тугатилиб, 1-сонли қозонхона бўйича 2 та қозонлар, 4 та насос ускуналари ва 0,04 км иссиқлик тармоқлари тортилди. 2-сонли қозонхона бўйича 2 та қозонлар, 2 та насос ускуналари ҳамда 0,102 км иссиқлик тармоқлари тортилган.
Оҳонгарон шаҳар бўйича
“Torsvik construction azia” МЧЖ томонидан 2 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш бўйича бугунги кунда 1,1 км иссиқлик қувурлари ётқизилган.
Янгийўл шаҳар (туман) бўйича
“NB TEXNOLOGIES” МЧЖ томонидан “Ўзбекистон бекати” МФЙ ҳудудидаги “Депо” қозонхонасида модернизация ва реконструкция ишлари тугатилиб, қозонхонага 2 та қозонлар, 4 та насос ускуналари ва 2 км иссиқлик тармоқлари тортилган.
“Фаворон” МФЙ да маҳаллий қозонхона қуриш бўйича пудратчи ташкилот томонидан қозонхонанинг фундамент қисми ва каркас устунлари кўтарилиб, том қисмлари сендвич панели билан қопланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ–5118-сон Қарори асосида 2022 йил 17 октябрь куни Ангрен шаҳри Ўзбекистон Мустақиллиги кўчасида жойлашган “Кимёгар” насос станциясида “Спетс полимер монтаж” МЧЖ пудратчи ташкилоти томонидан д-300 мм ва д-250 мм ўлчамли 2 та очиб-ёпиш мосламаси комплект қисмлари билан ўрнатилди. 140 м узунликда кабель ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ–5118-сон Қарори асосида 2022 йил 17 октябрь куни Ангрен шаҳри Ғунча кўчасида жойлашган “Бўлиниш шаҳобчаси” насос станциясида д-350 мм ва д-300 мм ўлчамли 2 та очиб-ёпиш мосламалари комплект қисмлари билан ўрнатилди. “Бўлиниш шаҳобчаси” насос станциясидан Ангрен ШEТК га 300 м узунликда кабель учун ҳандақ қазиш ишлари амалга оширилди.
Маълумот учун, Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан кўп хонадонли уйларнинг аҳолисига иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти ҳамда оқова сув хизматларидан фойдаланиш каби мазкур йўналишларда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
ФОТОЛАВҲАЛАР
Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Достон Алиахунов